04 October 2004
03:00 -
20:00 - Хонанда Нуриддин Хайдаровнинг ўлими
- АКШ элчихонасида матбуот конференцияси
- Миллий Тикланиш рахбарияти Фаргонада
15:00 - Андижон бирликчиларининг йигилиши
20:00 - Хонанда Нуриддин Хайдаровнинг ўлими
Бугун таникли хонанда, Ўзбекистон халк артисти Нуриддин Хайдаров оламдан ўтди. Мархумнинг якинларининг айтишича, у муттасил юрак хуружларидан вафот этган. Хонанда сўнгги йилларда Тошкент шахар ички ишлар бош бошкармаси Маънавият ва маърифат маркази рахбари лавозимида ишлаб келаётганди.
АКШ элчихонасида матбуот конференцияси
Бугун АКШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистларнинг саволарига жавоб берган АКШнинг консули Куртис Воттс консуллик томонидан DV-2006 (АКШга эмиграция, ёки Грин-карт) лотереяларининг 5 ноябрдан ўйналишини билдирди. Мазкур лотереяда голиб бўлганлар узок муддатда оилавий АКШда ишлаш, яшаш ва ўкишга кетишлари мумкин. Лотереяларнинг умумий голиблари дунё микёсида 50000 нафардан ортик бўлиб, унда хар бир мамлакат учун 7 фоиздан ортик бўлмаган квоталар ажратилган. Куртис Вотсснинг таъкидлашича, лотереялар бир неча ўн йилдан бери ўйналиб келмокда.
Миллий Тикланиш рахбарияти Фаргонада
Чўнтак партиялардан бири Миллий тикланиш партияси фаоллари Фаргона вилоятида сайловолди учрашувларини бошладилар. Махаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, МТчилар асосан зиёлилар билан учрашиб, мамлакатни куткарувчи куч зиёлилар, яъни ўзлари эканини айтишаётган бўлишса-да, мамлакатни нимадан куткармокчи эканликларини хеч гапирмайдилар, дейди мухбиримиз.
МТчиларнинг аввалги учрашуви Кўконда ўтказилиб, унда кўзга куринган жамоат арбоблари иштирок этишган эди.
15:00 - Андижон бирликчиларининг йигилиши
Кеча, 3 октябрь куни «Бирлик» Партияси Андижон вилояти фаолларининг навбатдаги йигилиши бўлди. Йигилиш кун тартибидаги асосий масала - «Бўлгуси сайловларда иштирок этиш юзасидан навбатдаги вазифалар».
Шахар ва туман вакилларидан 14 киши катнашган мажлисни олиб борувчи - вилоят партия ташкилотининг раиси Акбаржон Орипов - Олий Мажлиснинг Конунчилик палатаси, вилоят, шахар ва туман Кенгашларига мухолифатчи ва хукук химоячилардан номзодлар кўрсатиш йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Партиянинг Жалакудук туман ташкилоти раиси Шокиржон Мўминжонов ташаббус гурухлардан номзод кўрсатишнинг осон эмаслиги, бу борада маблаг масаласи асосий омилга айланишини гапириб, бу хусусда махсус баёнот кабул килишни таклиф килди. Партиянинг Мархамат туман ташкилоти раиси Мусажон Бобожонов ва вилоят Кенгашининг аъзоси Нурмухаммад Азизовлар имкони борича кўпрок округларда ташаббус гурухлари тузиш ва улардан мухолиф дунё карашли кишиларни номзодликка кўрсатишга асосий ургуни бериш кераклигини сўзладилар. Мажлис катнашчилари Шокиржон Муминжоновнинг таклифи бўйича Байнот кабул килдилар, ташаббус гурухлари тузиш имкони бўлган округларни белгиладилар.
Йигилиш сўнгида «Эзгулик» жамиятининг вилоят бўлими раиси Музаффармирзо Исхоковнинг «Бирлик» Партияси ва «Эзгулик» жамиятининг ўзаро муносабатлари хакида сўз очиши кизгин бахсга асос солди. Мажлис катнашчилари сайловлар арафасида бу каби бахслардан узок туриш ва якдиллик билан харакат килишга келишдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения