30 July 2012
22:56 -
“Ўздунробита”нинг лицензияси яна 3 ойга тўхтатилди
Кутилганидек, “МТС-Ўзбекистон” (МТС -Россиялик "Мобильные ТелеСистемы" компанияси) бренди остида ишлаётган “Ўздунробита” ширкатининг Ўзбекистон Алоқа ва Ахборатлаштириш Агентлиги тарафидан 17 июль куни 10 кунга тўхтатиб қўйилган лицензияси яна 3 ойга тўхтатилди. Бу ҳақда қарор чиқарган Тошкент шаҳар хўжалик судига кўра, “Ўздунробита” айтилган камчиликларни тузатмаган эмиш.
Раҳбари қочиб кетган, унинг ёрдамчиси қамоқда ётган пайтда ширкат нима ҳам қилоларди? Қолган раҳбарчалар ҳам қамалмаслик ёки қочиб қолиш йўлида қилинадиган шахсий ишлар билан овора бўлишса керак.
Лекин битта нарса аниқ. Бундай ишларни замонавий ва маданий шаклда бажаришни ҳам билмайдиган Ислом Карим, ўз хўжайини Владимир Путин каби, КГБ услубидан воз кечолмаяпти. Владимир Путин русларнинг энг катта Лукойл ширкатини шу шаклда йўқ қилган эди, Ислом Каримнинг кучи “Ўздунробита”га етибди.
Бу воқеа, Ўзбекистоннинг обрўсига, замонавий тил билан айтсак, имижига катта салбий таъсир кўрсатади, дейди мухбиримиз. Ҳозир Ўзбекистонда автомобильсозлик саноатини яратиш бўйича катта ишлар олиб бораётган америкаликлар ҳам энди ҳар нарсани ўн марта ўйлаб, кейин қиладилар. Ўзбекистон янада ёпиқроқ давлат бўлиш йўналишида навбатдаги қадамини отди.
Нима бўлишидан қатъий назар, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда мазкур алоқа операторининг фаолияти тўхтатилиши соҳани фалаж ҳолга келтирди. Шу кунларда мамлакатда на мобиль алоқа, на интернет сифати кўнгилдигидек эмаслигини қўйиб туринг, оддий телефонлар ҳам жуда ёмон ишламоқда.