30 July 2012
16:37 -
Ўзбекистонда Президент фармонлари ҳам масхарабозликми?
Президент Ислом Каримнинг 24 июлдаги Фармонида 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий этилиши, яъни кандидатлик йўқ қилиниб, олимлар фан доктори илмий даражаси олиш учунгина диссертация ёқлашлари белгиланган эди.
Табиий, Ўзбекистондек давлатнинг президенти имзолаган фармонлар жиддий ҳужжат эканлиги ва уларнинг матни мутахассислар тарафидан пухта тайёранишига ишонган одамлар унинг матни билан яқиндан танишиб ўтирмайдилар. Аммо биронта фармоннинг таъсири остида қоладиган соҳа одамлари учун фармондаги ҳар бир сўз муҳим ва улар фармон билан яқиндан танишадилар.
Ислом Каримнинг фармони билан танишган илм соҳасининг мутахассислари унда хато топишган бўлса керакки, 24 июлда қабул қилинган Фармонга 27 июлдаёқ тузатиш киритилибди. Тузатиш янги Фармон билан қилинган.
24 июль Фармонида илмий ишини мустақил равишда бажарган бакалавр ёки магистрлар докторлик диссертацияси ёқлаш учун 3 йиллик стажга эага бўлишлари кераклиги айтилганди. Янги Фармонга кўра, стаж 5 йилга чиқарилган.
Аслида, 3 йиллик ёки 5 йиллик илмий стаж талаби аниқ белгилаб қўйилиши ҳам хато, дейди мухбиримиз. Агарда биронта талантли ёш олим, яъни вундеркинд, докторлик диссертацияга лойиқ ишни 1 йилда бажарса нима бўлади? У диссертация ёқлаш учун яна 4 йил кутиши керакми? Фаромонда бундай ҳоллар бўлиши мумкинлиги ҳам назарда тутилиши керак эди, ахир бир кун шундай қилинса керак.
Хуллас, кўринишидан, Ўзбекистонда ҳамма нарса ножиддийликка асосланган, Президент фармонлари ҳам. Ножиддийлик билан масхарабозлик ораси эса бир қадам.