02 December 2007
04:00 -
23:00 - Россияда бир партияли диктатура расман тикланди 22:00 - Ҳуқуқ ҳимоячиларга амнистия йўқ, бунинг айбдорлари ўзимиз ҳам 19:00 - Следствие признало экстремистским убийство в Москве двух узбеков

23:00 - Россияда бир партияли диктатура расман тикланди
Бугун Россияда ўтказилган парламент сайловларининг натижлари ҳали маълум эмас. Аммо, биринчи бўлиб эълон қилинган экзит-пол маълумотлари демократия нуқтаи назаридан ўта даҳшатли.
Рус мотбуотида яқин соатларда эълон қилинган экзит-пол натижаларига кўра, Давлат Думасига қуйидаги 4 партия ўтади:
«Бирлашган Россия» - 62,3% овоз олган
Коммунистик партия (КПРФ) - 11,5%
Либерал демократик партия (ЛДПР) - 8,4%
«Адолатли Россия» - 8.3%
Бошқа партиялар жуда оз миқдорда овоз олишган. Масалан, «Яблоко» - 1.25% ва «Ўнг кучлар Иттифоқи» (СПС) – 1.1%.
Парламентга ўтиши кутилаётган партиялар билан ўтмаслиги тахмин қилинаётганлар ўртасидаги фарқ шунчалик каттаки, ниҳоий натижалар ҳам шундай бўлишига шубҳа йўқ.
ЛДПР ва «Адолатли Россия» Ўзбекистондаги расмий партиялар каби чўнтак партиялари эканлинини ҳисобга олсак, Россияда яқин келажакда бир партияли диктатура ҳукумрон бўлиши аниқлашиб бормоқда. Бу масалада охирги нуқта келаси йил март ойида бўладиган президент сайловида қўйилади.
Россиядаги сайлов натижалари Ўзбекистон демократияси йўлида яна бир катта тўсиқ сифатида ҳам кўрилиши кераклигини ҳар ким тушунади. Сиёсий ўлим арафасида ҳам бирлашолмаган рус демократларининг аҳволи ўзбекларга ўрнак бўлиши шарт.
22:00 - Ҳуқуқ ҳимоячиларга амнистия йўқ, бунинг айбдорлари ўзимиз ҳам
Куни кеча Олий Мажлиснинг Сенати Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан амнистия чиқаргани эълон қилинди. Бу каби амнистияларнинг тарихидан маълумки, сиёсий айблар билан қамалганлар озод қилинувчилар рўйхатига тушмайди. Бу сафар ҳам шундай бўлиши муқаррар.
Саиджаҳон Зайнобиддин (Андижондаги “Апелляция“ жамияти раҳбари), Дилмурод Муҳиддин («Эзгулик»нинг Марҳамат туман бўлими раиси, “Бирлик” Партияси фаоли) каби бир қатор қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячилари озодликка чиқарилмаслиги аниқ.
“Бирлик” Партияси Андижон вилояти ташкилотининг раиси Акбарали Ориф Дилмурод Муҳиддиннинг опасига асосланиб билдиришича, Навоийдаги колонияда жазо муддатини ўтаётган Димуроднинг қамоқхонада қўли синдирилган ва оёғи калтаклар туфайли шишиб кетган. У маълум муддат Тошкентдаги сангородокда даво ҳам олган, ҳозир яна Навоийда. У билан кўришишга келган “Бирлик” Партияси Марҳамат туман ташкилотининг раиси Мусажон Бобожоннинг Дилмурод билан учрашишига йўл қўйилмабди.
Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамронинг ўғли Ихтиёр сохта айб билан 2006 йил 25 сентябрда 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозир шу вилоятдаги колонияда жазо муддатини ўтмоқда. 29 ноябрда у онаси билан кўришган, эртаси куни эса ўзини ўзи пичоқлагани ҳақида хабар олинган. Шундай ҳолда ҳам Бахтиёр Ҳамрога ўғли билан кўришишга рухсат берилмаган.
“Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатнинг “ҳозир миллат шундай аҳволдаки, тўйда ҳам азада ҳам унинг дардини ўйлашимиз, муаммоларини ҳамда уларни ечиш йўлларини ўйлашимиз керак” деган сўзларидан келиб чиқиб, қўйидагиларни ҳам айтишни лозим топдик, дейди мухбиримиз.
Баҳтиёр Ҳамро ўғлининг қамалишини сабаби - ўзининг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти эканлигини гапирмоқда. Бу мутлақо тўғри. Баҳтиёр Ҳамронинг шундай “айби” бор. Аммо, бошқа айбларни ҳам эслатиш, бошқаларга ибрат бўлиши учун, мутлақо керак.
Баҳтиёр Ҳамро тузилганда бери “Бирлик” халқ ҳаракатининг ва 2003 йилдан бери “Бирлик” Партиясининг аъзоси. Сўнги 10 йил ичида асосан ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фаолият олиб бормоқда, маълум муддат “Ҳаракат” журнали ва шу номли хабар агентлиги билан ҳамкорлик қилган.
Сиёсатдан хабари бўлган Баҳтиёр мамлакатдаги вазиятни фақат ва фақат мухолифат партиялари ўзгартира олишини, демак, мухолифат партияларини мустаҳкамлаш, инсонларнинг сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш - ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларининг асосий вазифаларидан бири бўлиши кераклигини яхши тушунади. Аммо, минг афсуски, баъзи ҳолларда тушуниш бошқа, амалдаги ишлар бошқа бўлмоқда. Мана Бахтиёр Ҳамронинг ўзи билан боғлиқ мисол.
2004 йилнинг бошида “Бирлик” Партияси Жиззах вилоят ташкилотининг ўша пайтдаги раиси Муҳиддин Қурбон сохта айблар билан ушланиб, бир неча ойдан кейин шартли жазо билан озод қилинди. Бу даврда “Бирлик” Партияси ва унинг раҳбарлари сафдошларини озод қилиш учун нималар қилишганини билишни истганлар шу сайтнинг “қидирув” системасига кириб Муҳиддин Қурбонов ва Мухиддин Курбонов (аввалари сайтда ўзбек ҳарфлари бўлмаганини ҳисобга олинг) сўзлари билан боғлиқ хабарларни қидиришлари етарли. “Бирлик”чилар Муҳиддиннинг оиласидан хам хабардор бўлиб туришди. Абдураҳим Пўлат “Муҳиддиннинг оиласи шундай вақтда ҳеч нарсага зор бўлмасин” дея таълимот бергани ва шахсан ўзи молиявий ёрдам юбориб тургани ҳам факт.
Лекин, айнан ўша кунлари Бахтиёр Ҳамро очиқ бир баёнот эълон қилиб, “партия раҳбарияти Муҳиддин Қурбоновнинг тақдири билан қизиқмаётгани, унинг оиласи бир бурда нонга зор бўлиб ўтирганда, ҳеч қандай ёрдам бермагани” учун партиясидан чиққанини эълон қилди.
Айтилган иддаоларнинг хато ва мантиқсизлигини бир четга қўйиб турайлик. Фараз қилайлик, иддаолар тўғри. Шундай бўлса, Муҳиддиннинг оиласига ёрдам уюштириш ва унинг масаласи билан шуғулланиш Бахтиёрнинг ҳам вазифаси ва сафдош сифатида бурчи эмасмиди? Шундай оғир пайтда дарҳол партиядан истеъфосини намойишкорона баёнот билан эълон қилиш шунчалик зарурмиди?
Кейин маълум бўлишича, ўша пайтларда Бахтиёр Ҳамро Толиб Ёқуб билан биргаликда шу вилоятдаги жуда кўп бирликчиларни ўз партиясидан чиқиб, “Озод деҳқонлар”га киришга ундаш билан шуғулланишаётган экан. Бунинг учун Муҳиддининг қамоқхонада эканлигидан ҳам фойдаланиб қолишга интилишибди. Шу билан қоғоздагина мавжуд бўлган “Озод деҳқонлар” кучли бўлиб қолгани йўқ, аммо мухолифатнинг энг кучли ташкилотини қўлдан келганча болталашга ҳаракат қилинди.
Албатта, Бахтиёр Ҳамро ва Толиб Ёқубларнинг қилган ишлари - бир маҳаллар Каримовнинг сўзига кириб “Бирлик”га қақшатғич зарба берган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан кабиларнинг иши билан солиштирсак - арзимаган нарсадек кўринади. Аммо, ҳар ким мухолифатни мустаҳкамлаш ўрнига, унга зарба бериш билан шуғулланадиган бўлса, миллатнинг аҳволи ҳозирги кундагидек эканлигидан ҳайрон бўлиш керакми? Салойнинг укаси, Бахтиёрнинг ўғли, Толибнинг куёвини бугун режим қамоқхоналарида ўтиришига уларнинг ўзи ҳам айбдор эмасми? Салой, Бахтиёр ва Толиблар ўзларича яхши ният билан ҳаракат қилган бўлсалар ҳам, бу уларнинг миллат олдидаги айбларини оқлай оладими?
Бу воқеалар бошқаларга ўрнак бўлиши керак.
Ҳозир ҳам “Бирлик”нинг оёғига болта уриш учун енгини шимарган одамлар унинг ичидан чиқмоқда. Улар ҳам 1-2 йилдан кейин яхши ният билан ҳаракат қилгандик деб йиғи-сиғи қилиб юришлари муқаррар.
Агар улар мухолифатни заифлаштириш ва шу йўл билан мавжуд режимни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилаётганларини вақтида тушуниб етсалар, 53-54-чиларнинг ҳолига, қолаверса, Салой, Баҳтиёр ва Толибларнинг ҳолига тушишмайди. Бундан ҳам муҳими, миллатга ёмонлик қилишмайди.
19:00 - Следствие признало экстремистским убийство в Москве двух узбеков
Сотрудниками милиции раскрыто убийство двух граждан Узбекистана, об этом сообщили источники в правоохранительных органах. 18 августа у ночного клуба «Сова» на Зеленом проспекте с ножевыми ранениями были обнаружены трупы двух граждан Узбекистана, по данному факту было возбуждено уголовное дело.
30 ноября были задержаны двое неработающих жителей Москвы. В ходе расследования было установлено, что 18 августа, находясь у клуба «Сова», задержанные совместно с неизвестными пока сообщниками на почве расовой и национальной ненависти нанесли руками и ногами побои потерпевшим, после чего ножом причинили им ранения и скрылись. // «Интерфакс»