24 July 2012
21:13 -
Пенсиялар қайта ҳисобланади: қарияларни қадрлашми, қабрлаш?
Мавжуд режимнинг қўғирчоқларидан бири бўлган olam.uz сайти турли қонунлар ва қонунчиликка оид расмий ҳужжатларни фақат рус тилида эълон қилиш билан шуғулланадиган norma.uz сайтига асосланиб хабар беришича, Молия вазирлигининг буйруғи билан Ўзбекистон Президентининг 5.07.2012 йилдаги № УП-4450 сонли Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланибди. Низом ҳақидаги Молия вазирининг буйруғи 18 июлда имзоланган ва 20 июлда Адлия вазирлиги тарафидан рўйхатга олинган. Маълумки, бу каби буйруқлар Адлия вазирлигида рўйхатга олингандан кейин кучга киради.
Унча-мунча одамнинг тушуниши ҳам қийин бўлган бу хабарда жорий йилнинг 1 августидан бошлаб янгидан тайинланадиган пенсиялар 1,15 бараварга ошириш йўли билан қайта ҳисобланаши айтилади. Лекин пенсияни ҳисоблаш учун энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан ошмайдиган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи қабул қилинади. Шундан билса бўладики, ҳозиргача тузукроқ миқдорда пенсия олаётганлар ютқазади, бу Низом натижасида уларнинг пенсияси камаяди. Яшаб бўлмайдиган даражада оз пенсия олаётганларнинг пенсияси бироз ортади, аммо бу ортишдан бировнинг қувонишини кутиб бўлмайди.
Тахмин қилиш қийин эмаски, эртадан, балки бугунданоқ, Ислом Карим раҳнамолигида пенсионерларга эътибор ортиб бораётганини мадҳ этиш кампанияси бошланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения