18 July 2012
00:10 - “Ўздунробита”нинг бекитилиши, 9 миллиондан ортиқ одам мобиль алоқасиз қолиши ва ҳаромийлардан қутилиш кераклиги ҳақида
Ўзбекистоннинг ҳамма ахборот воситалари – ЎзАдан бошлаб қўғирчоқ сайтларгача - Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 17 июль куни соат 18 дан бошлаб русларнинг МТС компанияси бренди остида ишлаётган “Ўздунробита” мобиль операторнинг лицензиясини 10 кунга тўхтатилганини эълон қилди. 9 миллиондан кўп киши мобиль телефон алоқасиз қолди.

21 асрда ҳаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган воқеа! Фақат Ўзбекистон каби диктаторликларда кутилиши мумкин бўлган воқеа.

Ақли расо одам тушунадики, ҳукумат “Ўздунробита”ни эски эгаларидан тортиб олмоқчи. Бу иш хайрли ният билан амалга оширилаётган бўлса ҳам, 9 миллиондан кўп кишини ҳозирги ўта динамик вақтда алоқасиз қолдириш аҳмоқликдир. Бундай қадам қилмасдан ҳам компанияни секин-аста бекитиш ёки эски эгаларидан торитиб олиш йўллари бор.

Бу воқеа ҳам Ўзбекистонда бир неча “чақа” учун (табиий, бу ерда чақа дейилганда миллионлаб доллаларни тушуниш керак) ҳаёлига келган ишни қилаверадиган, ўз чўнтагидан бошқа нарсани ўйламасдан иш қиладиган ҳаромийлар кўпайиб кетаётганини кўрсатмоқдадир.

“Бирлик”нинг ичидан чиққан Салой Мадамин, Зоҳир Аълам, Дилором Исоқ, Носир Зокир, Ботир Норбой каби ҳаромийлари ҳақида сайтимизда ёзилмоқда. Кўриб турибмизки, ҳаромийлик ўзбеклар учун оддий нарсага айланиб қолмоқда. Ўзбеклар учун ҳозирги оғир вазиятдан чиқиш осон бўлмайди. Бу йўналишда қилинадиган ишлардан бири – хира пашшадек кўпайиб кетаётган ҳаромийлардан қутилишдир. Акс ҳолда, ҳеч нарсани ўзгартиролмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону