06 July 2012
13:27 -
Ҳамма диктаторларга дарс бўладиган яна бир ҳукм - Аргентина диктатори 50 йилга қамалди
Филиппинларнинг президент-диктатори Фердинанд Маркос сўнги йилларини қандай ўтказгани, Чилининг диктатори Пиночет ҳозир қандай ўтказаётганини кўпчлик билмаса ҳам, бошқа диктаторлар, маслан, Саддам Ҳусайин, Муаммар Каддафий қандай жазоланганини ҳамма билади.
Яна шундай диктаторлардан бири – Аргентининанинг собиқ президенти Хорхе Рафаэл Виделадир (расмда). Ҳарбий хунта мамлакатни бошқарган 1976-83 йиллари Рафаэл Виделанинг топшириғи билан ҳамма сиёсий маҳбусларнинг болалари йўқ қилинган экан. Мақсад – янги мухолифатчилар етишиб чиқишига йўл бермаслик. Шундай йўл билан 13 минг бола қурбон қилинган.
2010 йилдан бери инсониятга қарши қилган жингоятлари учун бутун умр қамоқ жазосини ўтаётган Рафаэл Видела сиёсий маҳбусларнинг болаларини йўқ қилишга бошчилик қилгани учун яна 50 йиллик қамоққа маҳкум этилди. Бу ҳақда АҚШнинг Fox News телеканали хабар берди.
Фердинанд Маркос, Аугусто Пиночет, Саддам Ҳусайин, Муаммар Каддафий ва Рафаэл Видела кабиларнинг тақдири ҳали ҳам тахтда ўтирган диктаторлар учун дарс бўладими? Кўринишидан, ҳозирча дарс бўлмаяпти. Чунки, ҳар бир ҳаётдаги диктатор ўзини бошқалардан ақллироқ ва омадлироқ деб ҳисоблайди, умрининг сўнгги дақиқаларигача тахтда қолишга ишонади.
Айнан шу сабабдан, диктаторларга бошқача дарс ҳам бериш керак. Масалан, диктатор ўлгандан кейин унинг ҳоки ҳам ўзи диктаторлик қилган мамлакат тупроқларидан отилади.