06 July 2012
03:17 -
Тошкентда индустриал бизнес-марказ очилади: Ғоя яхши, бажарилиши ғариб

TechnoPlaza моҳияти билан бизнесменлар учун супермаркет бўлиб, у ерда олиб-сотиладиган нарса бизнес бўлади.
Ўзбекистонда ҳақиқий бизнесни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлган бу лойиҳанинг ғояси яхши, аммо қуриладиган бинонинг макетига қарасангз, ғоянинг амалда бажарилиши ғариб эканлигини кўрасиз.
Замонавий бостирма қуриб, шу ерда буюк ишлар қиламан деб ўйлаётганларга ачиниш керак. Чунки, Ўзбекистондек мамлакатнинг бизнес-маркази Ғарб мамлаатларини қўйиб туринг, ҳеч бўлмаса, Остонада қурилаётган осман ўпар биноларга ўхшатиб яратилиши керак эди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ўз ташаббуси билан Тошкентда қурилган Форумлар Саройи биносини мақтаниб Қозоғистон Президентига кўрсатгандан кейин юртига қайтган Нурсултон Назарбой “биз шаҳар қурмоқдамиз, ўзбеклар битта бино билан мақтанишмоқда” деб илжайган экан. Энди қуриладиган TechnoPlaza биносининг макетини Қозоғистон Президенти кўриб қолса, роса хахолаб кулса керак.