15 November 2007
04:00 -
22:00 - БМТ Ўзбекистон хусусида тегишли карор қабул қилганда, “Эзгулик”нинг фикри ҳам инобатга олинади

Яқинда Женевада БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасида ўтган йирик анжуман тафсилотлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Ана шундай маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги қийноқлар масаласи БМТ мулозимларининг диққат марказида бўлган. Ўзбекистоннинг расмий шахслари - Адлия вазири ўринбосари Е.Каньязов, Ички Ишлар вазири ўринбосари А.Шарофутдинов, Республика Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи И.Жасимов, Омбудсман вакили Ф.Бакиева, Ўзбекистоннинг БМТдаги мухтор вакили Б.Олимовлар иштирок этган анжуманда муқобил доклад билан “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, Хьюман Райтс Вотч (HRW) ташкилотининг Тошкент бўлимининг собиқ директори Андреа Берг ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ГБР гуруҳи номидан С.Исмоилов, Ш.Ғаниевлар қатнашди.
Ўзбекистон расмийлари номидан Адлия вазирлиги мутасаддиси мамлакатдаги қийноқларга оид ҳисоботини тақдим этгач, расмийларимиз саволлар ёмғири остида қолиб довдирашган. Жавоб учун ажратилган 3 кунлик танаффус вактида Тошкентга сим қоқиб, саволларга қандай жавоб бериш ҳақида масалаҳатлашишган. Хусусан, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳвол, маҳбусларга ваҳшиёна муносабат масаласида 150 га яқин саволларнинг аксарияти деярли жавобсиз қолган. БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузасчиси Фелисе Гаэр (F.Gaer) хоним Ўзбекистонда систематик қийноқлар қўлланилаётганини мисоллар билан таъкидлаб, Ўзбекистон ҳукумати олдига тавсия ва талаблар қўяжагини билдирган. Юқори мартабали хоним: “Очиғини айтсам, кўпчилик халқаро ташкилотларнинг бирин-кетин қонунларни бузгани ва уларнинг барчасини мамлакатдан ҳайдаб чиқариш зарурати туғилганини ҳарчанд уринмай, сира тушуна олмаяпман” деган.
Тошкент мулозимлари қўмита олдида жавоб бера олмаган кўплаб саволлар бевосита Ўзбекистон қамоқхоналаридаги вазият ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳибсда ушлаб турилганлиги билан боғлиқ эди. Қўмита экспертларининг Қизил хоч ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколати чеклаб қўйилгани ëки БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Луиз Арбор (Louise Arbour ) нинг Ўзбекистонга киритилмагани, Муътабар Тожибова ва Саиджахон Зайнобиддиновлар ўз вақтида адвокат ҳимояси билан таъминланмагани, Андижон воқеаларига хануз халқаро текширувга рухсат берилмаслиги билан нуқта қўйилмаётгани Ўзбекистон расмийларининг ғашини келтирмай қўймади. БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новакнинг Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ҳақиқий аҳвол, хусусан, қийноқлар вазиятини ўрганишга икки йилдан бери уринаëтгани БМТнинг мамлакатимиз борасида кескин тўхтамга келишига асос бўлади.
Албатта, Ўзбекистондаги қийноқларга оид объектив аҳволни ўрганишда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг ўрни аҳамиятли. Шу боисдан ҳам қўмита тинглови учун альтернатив ҳисобот тайёрлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг анжумандаги иштироки салмоқли бўлди. Жамият раҳбари Васила Иноят билан суҳбатлашган мухбиримизнинг таъкидлашича, анжуман давомида жамият ўзи томонидан тайёрланган муқобил ҳисоботни БМТ мутасаддилари ҳукмига рус ва инглиз тилларида ҳавола этган.
Мамлакатдаги қийноқлар қўлланилиши, жазони ижро этиш муассасаларидаги аҳвол ва ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёсий фаол шахсларга муносабатни ўзида акс эттирган “Эзгулик”нинг ҳисоботи кўпчиликнинг диққат марказида бўлган. Ҳибсхоналарда қийноқларга солинаётган Мўътабар Тожибоева, Дилмурод Муҳиддинов, Аъзам Фармонов, Алишер Кароматов ва Санжар Умаров сингари ҳамюртларимизнинг аҳволи хусусида баён қилинган.
БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузасчиси Фелисе Гаэр (F.Gaer) хонимнинг М.Тожибоева, А.Фармонов, А.Караматов ва бошка хукук химоячиларининг ишлари кайта курилиши кандай хал булади деган саволга Ички Ишлар Вазири уринбосари А.Шараффутдинов ушбу хукук химоячиларининг ишлари кайта куриб чикилмасада, лекин бу масалага нисбатан олийжаноблик нуктаи назаридан ёндашишилари мумкинлигини таъкидлади. Андижон масаласи БМТнинг бу юксак анжуманида хам узбекистонликлар томонидан очик колдирилди. Бош прокуратура вакили И.Жасимов «Узбекистан является независимой и дееспособной правовой системой, и потому она сама будет решать свои проблемы» дея жавоби билан ҳаммани кулдирган булди.
Тингловда “Эзгулик” жамиятининг муқобил ҳисоботидан сўнг Ўзбекистонда қийноқларнинг систематик тусга киргани ойдинлашиб, мулозимлар мамлакатимиздаги аҳвол борасида якдил фикрга келганлар. Шунингдек, муҳокамалар чоғида ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроевнинг калтакланиши, кекса мухолифатчи Ёдгор Турлибековнинг қамалиши сингари ҳодисалар йиғилганларнинг диққат марказида бўлган. “Эзгулик” жамияти раҳбари мазкур муҳокама ва ўз ҳисоботи тақдимотидан сўнг маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-конференция ўтказиб, болалар меҳнатини экспулатация қилиш, маҳбусларга муносабат масаласида реал фактларни ўртага ташлаган.
Кўмитаг аъзоси жаноб Ковалевнинг бу йил пахта далаларида 300 000 дан ошиқ мактаб ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги саволига Адлия вазир ўринбосари « бундай бўлиши мумкин эмас, балки қаерлардадир болалар ўз ота-оналарига пахта теришда ёрдам бераётгандирлар, лекин улар ўз меҳнатлари учун етарлигича ҳақ олишмоқда» деб жавоб берди.
Анжуманда иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиларининг Аксил тезкор гуруҳи (АТГ-ГБР) фаоллари ўзларининг қаллоб ҳуқуқ ҳимоячилари эканини яна бир марта исбот қилиб, йиғилганлар олдида шарманда бўлишди. “Эзгулик” ва Хюъман Райтс Вотч қамоқхоналарда маҳбусларнинг жасади келаётгани, қийноқлар натижасида нобуд бўлаётган аристонлар ҳақида гапириб турган бир пайтда, АТГчилар ўқувчисига қўл кўтарган мураббийнинг жазоланмагани ҳақидаги фактни ўртага ташлашган. АТГнинг қўмитага тақдим этган ҳисоботида атиги ана шундай тўрт саёз факт мавжуд.
Бундан ташқари ҳисоботдаги ягона жиддий факт, яъни Самарқанд вилояти Ургут туманида бир неча гумондор шахсларнинг ваҳшиёна қийноқларга солингани воқеаси “Эзгулик” ҳисоботидан кўчирилган плагиат маҳсулидир. Жабрланган Аҳадовларнинг ишончли вакили ҳамда 3 суд инстанциясида ҳимоячи сифатида Васила Иноят ўрганган мазкур иш матриалларини ГБРчилар огохлантирилишларга карамай ўғирлаб(!), БМТ қўмитасига тақдим этишди. Ваҳоланки, бу матриал жамиятнинг пресс-релизи сифатида бир неча ой илгари матбуотда эълон қилинган. Васила Иноят БМТнинг қийноқлар қўмитасига айнан Аҳадовлар иши материалларини кўриш учун такдим этди.
БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси тинглови, бир томондан, ўзларини ҳуқуқ ҳимоячиси деб атаётган шахсларнинг юзига ойна тутди. Иккинчи томондан, халқаро ҳамжамияти наздида Ўзбекистондаги систематик қийноқлар борасида муайян тасаввурларни мустаҳкамлади, дейди мухбиримиз.
Яқин кунларда БМТнинг бу масалада қарор-тавсиялари эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, уларда “Эзгулик”нинг позицияси ҳам ўз аксини топади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения