22:00 - Абдураҳим Пўлат: Яна сиёсий хайриячилик ҳақида 20:00 - “Эзгулик” фаоли устидан суд мажлиси бошланди - Сайлов спе - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 22:00 - Абдураҳим Пўлат: Яна сиёсий хайриячилик ҳақида 20:00 - “Эзгулик” фаоли устидан суд мажлиси бошланди - Сайлов спе - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

13 November 2007
04:00 -
23:30 - Евросоюз заморозил на полгода визовой запрет узбекским чиновникам 22:00 - Абдураҳим Пўлат: Яна сиёсий хайриячилик ҳақида 20:00 - “Эзгулик” фаоли устидан суд мажлиси бошланди - Сайлов спе
23:30 - Евросоюз заморозил на полгода визовой запрет узбекским чиновникам

Совет Европейского союза заморозил на полгода действие запрета на визы в ЕС узбекским чиновникам, включенным в черный список после андижанских событий 2005 года.

Как отмечается в коммюнике Совета ЕС, заседавшего во вторник в Брюсселе на уровне министров экономики и финансов, этот жест доброй воли имеет цель «побудить узбекские власти к позитивным шагам по улучшению ситуации с правами человека». ЕС также «принял во внимание обещания узбекских властей».

Ранее, 15 октября, Совет ЕС решил продлить на очередной год действующие в отношении Узбекистана с ноября 2005 года санкции: эмбарго на экспорт оружия и запрет на выдачу виз «лицам, непосредственно ответственным за неизбирательное и несоразмерное применение силы в Андижане в 2005 году и за создание препятствий независимому расследованию».

Перед истечением полугодового срока Совет ЕС проверит, насколько узбекские власти продвинулись к поставленным целям, в том числе к выполнению международных обязательств в области прав человека и основных свобод, а также власти закона.

Новое решение будет принято на основе доклада главы миссии ЕС в Ташкенте и будет учитывать оценку предстоящих президентских выборов. // «Интерфакс»

22:00 - Абдураҳим Пўлат: Яна сиёсий хайриячилик ҳақида

Маълумки, тахминан бир йилчадан бери, шахсан ўзим ўзбекларни сиёсий хайриячиликка жалб қилиш учун ҳаракат қилмоқдаман. Яъни, ҳозир Ғарбда қабул қилинган атамаларга риоя қилсак, профессионал фондрейзер (хайрия фондини ўстириш билан шуғулланишни касб қилган одам) ролини ҳам бажармоқдаман.

Мақтанишга арзийдиган натижалар борми?

Шу кунларда яна икки кишидан ёрдам олдик. АҚШнинг Миссури штатидан 150 долларлик чек ва Виргиния штатидан 50 долларлик “Money Order” чеки фондрейзерликни амалга ошириш мақсадида АҚшда тузилган Uzbekistan Associates – Harakat ташкилотининг банк ҳисобига келиб тушди.

Шу билан, 1 йил ичида тўпланган фондимиз АҚШдаги Uzbekistan Associates – Harakat ташкилотининг банк ҳисобида 2 минг доллардан ошди, Швециядаги «Association Central Asia» ташкилотининг банк ҳисобида 500 долларга яқинлашди. Бу пуллар АҚШ ва Швецияда расман рзйхатдан ўтган ташкилотларнинг банк ҳисобида тўпланаётгани сабабли, уларнинг ҳаражатларини назарот қилиш қийин бўлмаслигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Шу ёрдамни бизга берганларга самимий миннатдорчилик билдириш билан бирга шуни ҳам самимий шаклда айтиш керакки, берилаётган ёрдамнинг умумий ҳажми, аслида, айтиб ўтиришга арзимайдиган даражда кам. Масалан, таққослаш учун айтишим мумкин, фақат “Ҳаракат” журналини тайёрлаш, чоп этиш, тиражни Ўзбекистонга етказиш ва журналнинг сайтини юритиш учун бир ойда тахминан 5 минг доллар ҳаражат қилинади. Бу пул Ғарб давлатларининг расмий ташкилотларидан грант сифатида олинар эди, ҳозир оз миқдорда бўлса ҳам сиёсий хайриячилик кампанияси натижасида тўпланган пулларимиз бу ишга ёрдам бермоқда.

Ҳамма тушунади деб ўйлайман, Ўзбекистондек давлатни демократиялаштириш чет эллик фондларнинг моддий ёрдами билан қилинадиган иш эмас. Моддий ёрдам миллатдан келиши керак.

Яна бир масалага сайтимиз ўқувчиларининг диққат-эътиборини тортмоқчиман.

Бу кунда ҳамма тилда бутун дунёдаги, хусусан, шу тил ҳукмрон бўлган мамлакат ичидаги воқеаларни фақатгина кунма кун ва соатма соат эмас, дақиқаю дақиқа ёритиб бораётган сайтлар бор. Ахир 21 асрда яшаяпмиз. Аммо, фақат ўзбек тилида бундай сайт йўқ. Бу биз ўзбеклар учун шармандали ҳолдир. Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг сайти (www.uza.uz) ҳолига маймунлар йиғлайдиган аҳволда. Баъзи мухолифатчилар тарафидан юрт ташқарисидан юритилаётган ва йиғи-сиғидан бошқа нарсани билмайдиган мазохист сайтларни гапириб ўтириш ҳам ортиқча.

Фақат Ҳаракат сайти (www.harakat.net) Ўзбекистонга оид хабарлар оқимини ўз ўқувчиларига етказишга ҳаракат қилмоқда. Фақат бизнинг сайт орқали Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни хронолoгик шаклда таъқиб этиш мумкин. Аммо, бизнинг сайт ҳам ғариб аҳволда. Сайтимизда бир кунда бир неча хабарни ёритишга имконимиз бор халос. Вахоланки, Ўзбекистонда ҳар куни миллатга етказилиши керак бўлган юзлаб хабарлар бор. Ҳозиргиси каби информкацион блокада ичида бўлган миллат ва жамият ривожланиши мумкин эмас.

Бу ишларни қилиш учун молиявий ёрдамга эҳтиёжимиз бор. Шу сабабли бир йилдан бери қилиб келаётган чақириғимни яна қайтараман.

“Томчи томчи кўл бўлур, ҳеч томмаса чўл бўлур” мақолини эслаб, томчилаб бўлса ҳам “Ҳаракат” журналини чиқариш, унинг сайтини хабарлар оқимини ёритувчи замонавий оммавий ахборот воситасига айлантириш, демократик мухолифатнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун бизга ёрдам беринг.


1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958

Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2

20:00 - “Эзгулик” фаоли устидан суд мажлиси бошланди

Кеча жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси ўринбосари Карим Бозорбоев устидан маҳкама жараёни бошланди. Биринчи кунги суд мажлисида маълум бўлишича, “Эзгулик” фаоли ишида Гулистон шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари Турдиали Тўрақулов, ҳокимликнинг ишлар бошқармаси бошлиғи Зафар Холбеков ҳам шерик экан. Яъни, мазкур шахслар аввалдан ўзаро жиноий тил бириктириб (?), давлат мулкини талон-тарож қилишган.

Карим Бозорбоев гўё гулистонлик бир неча оқсоқоллар, қарияларга қўшилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонали Алимов ҳамда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Мансурхон ҳожиларга бўҳтон уюштирган. Шунингдек, ўз шикоят ва арзларида мазкур шахсларни қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг шаънини камситган. Айблов хулосасида Карим Бозорбоевга нисбатан мазкур диний уламоларнинг даъволари йўқ. Шунга қарамай, дастлабки тергов органи ҳуқуқ фаолига нисбатан ЖКнинг 139- (Туҳмат), 140- (Ҳақорат қилиш) сингари моддаларни татбиқ қилган.

Кечаги суд мажлисида, дейди “Эзгулик”нинг Сирдарёдаги раиси Исроил Ризаев, айбланувчилар айблов хулосаларини олмаганлари маълум бўлди. Панжара ортидаги шаҳар ҳокими муовини ва ҳамкасбимизнинг адвокатлари талаби натижасида айблов хулосаси танишиш баҳонасида суд жума кунига қадар танаффус эълон қилди.

Сайлов спектакли: Биринчи парда ёпилди!

Бугун, 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловларда қатнашиши эълон қилинган “Миллий тикланиш” ва “Фидокорлар” демократик партиялари етарлича имзо тўплай олмагани маълум бўлди. Гарчанд, бу ҳақдаги хабарлар расмий тус олмаган бўлса-да, партиялар маъмурлари бу ҳақдаги маълумотларни рад ҳам эта олишмаяпти. Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 242-моддасига кўра, сиёсий партия сайловда қатнашиши учун умумий сайловчиларнинг 5 фоизи (814 870 нафар сайловчи)нинг имзоларини МСКга топшириши лозим. Ҳукуматнинг икки чўнтак партияси мазкур баърердан ўтолмагани ҳақидаги мухбиримизнинг сўровига МСК вакили унинг аккередетациядан ўтмаганини айтиб, маълумот беришни рад қилди.

Албатта, дейди мухбиримиз, сайлов кунига қадар сиёсий партиялар номзодларининг тушириб қолдирилиши (гарчи улар қўғирчоқ бўлса ҳам) кутилган эди. Чунки мантиққа таяниладиган бўлса ҳам беш партия ва ташаббускор гуруҳ номзодини рўйхатга олиш учун сайловчилар сони бўлинади ва мантиқан партиялар тарафдорлари сайлов кунида ўз номзодига овоз бериши лозим. Шундай бўлгач, режимбоши сайловнинг илк босқичида 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмайди ёки тўпласа номзодларнинг қўғирчоқлиги “ошкор” бўлади. Қонунга кўра, Президент сайловчиларнинг камида ярмининг овозини олиши зарур. Шундай бўлгач, бугунги тадбирнинг давомли эканини кутаверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону