28 June 2012
01:32 - Президент Ислом Карим Тошкент вилоятига сафар қилмоқчи, у Бўка ва Пскентга 1990 йил воқеалари таъсири остида борса ажаб эмас
Ислом Каримнинг Тошкент вилоятига сафар қилиш режаси муносабати билан Юқори Чирчиқ туманидаги Политодел жамоа хўжалигидаги балиқчилик фермер хўжалиги, Бўка ва Пскент туманидаги айрим хўжаликлар унинг ташрифига тайёрланмоқда. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва қишлоқ хўжалигидаги муваффақиятларни кўриш учун сафарга отланаётган юртбоши билан учрашадиган кишилар махсус тайёргарликдан ўтказилиб, ҳатто Политодел хўжалиги кўлидаги балиқлар билан ҳам суҳбат уюштирилибди деган лофлар брибди.

Қизиқ, Ислом Карим Бўкага боришдан аввал 1990 йил март ойидаги воқеаларни эсга олдимикан? Ўшанда Бўкада месхет турклари ва ўзбеклар орасида катта жанжал чиқиб, у ерга Ислом Каримнинг ўзи ва олдинма-кетин “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат етиб бориб, ғалаён қилган ўзбеклар билан гаплашишганди.

Шудгорга йиғилган ўзбеклар гуруҳига от устига ўтириб мурожаат қилмоқчи бўлган Ислом Карим эгарда ўтиролмай, у ёқдан бу ёққа йиқилиб тушишлари ҳақида хотиралар ёзган Абдруҳим Пўлат “Воқеани КГБчилар кинога олиб туришарди, қани энди улар архивда турган бўлса, вақти келиб ўзбеклар роса кулишарди” деб илова ҳам қилганди.

Халқ олдида аввал Ислом Карим, кейин Абдураҳим Пўлат гапиргач, одамлар тўла унинг тарафига ўтиб олишди. Ислом Карим Абдураҳим Пўлатнинг енгидан тортиб, “Бу гапларни бошқа ерда гаплашамиз, ҳозир зарурроқ ишлар билан шуғулланайлик” деганда, одамлар Ислом Каримга қараб “Онангни фалон, сен кетавер, биз Абдураҳим ака билан гаплашамиз” дейишганди.

Бундай гаплар ҳеч кимнинг хотирасидан ҳеч қачон чиқмаслиги аниқ. Шундай экан, Ислом Карим Бўкага борганда ўзини қандай тутаркин? Энди менинг замоним келди дея, бўкаликларнинг “онасини фалон” қилмасимкан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону