27 June 2012
22:54 -
Human Rights Watch ЕИнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини қоралабди, аслида бу ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг ўзи танқид қилиниши керак
Қирғизларнинг мустақил «24.kg» агентлигининг хабарига кўра, Human Rights Watch ЕИнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини қоралайдиган баёнот тарқатибди. Бу ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот Европа Иттифоқи Марказий Осиёда дипломатик маънодагина мавжуд бўлиб, бу ерга юксак даражали расмийларини юбориш билангина шуғулланади, минтақа лидерлари билан яширин учрашувлар ўтказади, аммо инсон ҳуқуқлари масаласида қуруқ гапдан нарига ўтмайди, дебди. Тўғри гаплар.
Аммо, Human Rights Watch нима қилиш кераклигини гапирмайди. Нима, агар ЕИ вакиллари, масалан, Ислом Каримдан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қилса, Ислом Карим уларни гапига кирармиди? 60 йилдан бери Фидель Кастро уларнинг гапига кирганмиди? Ёки Human Rights Watch Ўзбекистонга қарши санкциялар киритилишни истайдими? Яхши истак. Аммо, Куба 60 йилдан бери ҳамма санкциялар остида, бирон нарса ўзгардими? Йўқ.
Демак, “Бирлик” таклиф қилгандек, диктаторларни демократик дунёга интеграция қилиш энг самарали йўлдир. Human Rights Watch ташкилоти эса, қуруқ баёнотлар тарқатиш ўрнига маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг фаолиятига ёрдам бериши керак. Бундан ҳам муҳими, ўтган асрда қолиб кетган Human Rights Watch ташкилоти 21 асрга сакраб ўтиши, биринчи навбатда, инсонларнинг сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига урғу бериши шарт. Сиёсий ҳуқуқлар ҳурмат қилинмас экан, мухолифат партиялари бўлмайди, демократия бўлмайди ва бошқа соҳаларда инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришнинг ҳам фойдаси бўлмайди.
Human Rights Watch яна бир нарсага эътибор бериши керак. Айниқса, Ўзбекистонда “Эзгулик”дан бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси иашкилотлар хабар тарқатиш билан чекланмоқдалар. Ҳуқуқ ҳимоячилигида ҳақиқий иш олиб бориш учун эса, рўйхатдан ўтиш керак. Бу ташкилотларинг ўзи рўйхатдан ўтишни истамайди, Human Rights Watch уларни бу масалада рағбатлантириши, уларга ёрдам бериши керак.
Дарвоқе, Human Rights Watch ташкилотининг баёноти ҳақида қирғизларнинг сайтидан маълумот олдик. Чунки, сўнги йилларда биз Human Rights Watch ҳақида танқидий фикрлар айтишга бошлагандан кейин, бизни хабар тарқатиш рўйхатидан чиқариб ташлашганга ўхшайди.
Human Rights Watch каби ташкилот учун уят!