24 June 2012
03:00 -
Бокуда Осиё сиёсий партиялари Халқаро Конференциясининг навбатдаги мажлиси бошланди

Ҳозирги анжуманда қатнашиш учун Бокуга Осиёнинг қайси мамлакатлардан вакиллар келгани хабарда айтилмаган. Демак, Ўзбекистон вакиллари бор-йўқлигини ҳам билиб бўлмайди.
Озорбайжондаги ҳукумрон “Янги Озорбайхон” Партиясининг Ижрочи котиби Али Ахмедовнинг (расмда) журалистлар олдида “Осиёнинг тақдирини минтақа ташқарисидаги кучлар ҳал этмаслиги керак” деб айтган сўзлари демагогиядан бошқа нарса эмас. Чунки, Осиёда ҳақиқий демократик давлатлар юзага келиб, миллатнинг иродасини амалга оширадиган партиялар яратилмагунча, Осиёнинг тақдирини Ғарб белгилайди.