24 June 2012
01:44 -
Туркиянинг Сурияга жавоби эмас, Турк армиясининг исломчиларга жавоби қандай бўлиши муҳим

Табиий, бу икки воқеада ҳам армияни айблаш мантиқан тўғри бўларди. Аммо, Туркия армияси бу воқеаларнинг асл сабабчиси ҳозирги исломчи ҳокимият эканлигига урғу бериб, бу ҳукуматни ағдаришга ҳаракат қилишининг эҳтимоллиги катта. Албатта, бунинг учун аввал мамлакат ичидаги курд сепаратистларини нейтраллаштириш лозим. Агар, Туркия Башар Асадни йиқитишда НАТОнинг айтганларини қилишга рози бўлса, Ғарб курд сепаратистларини қўллаб-қувватламай қўяди, уларни нейтраллаштириш осон бўлади.
Туркиянинг сиёсий раҳбарлари Суриянинг бу ишига яраша жавоб берилишини айтаётган бўлсалар ҳам, уларнинг ўзига ишончи борлиги кўринмаяпти. Ҳарбийлар эса жим.
Хуллас, дунё саҳнасида катта сиёсий ўйинларнинг навбатдаги босқичи бошланди. Бу ўйинлар натижасида Россия ҳам нейтраллаштирилади, Марказий Осиё Ғарбнинг қўлига ўтади. Ҳозир Хитой бу масалаларда Ғарб билан конфронтация қилмайди.