16 June 2012
17:17 -
Рус демократларининг бирлашиш “ўйинлари” янги босқичида
Бугун Москвада Россия Республикачилар Партияси ва Россия “Яблоко” Демократик Партияларининг қурултойлари бўлади.
Маълумки, Григорий Явлинский аввал раиси, ҳозир эса, норасмий лидери бўлган Россия “Яблоко” Демократик Партияси рўйхатда ўтган, Путин билан демократларга хоинлик қилиш эвазига “ўйинлар” ўйнаб, ўз расмий мақомини сақлаб келмоқда. Путин бу партиядан демократик мухолифатни парчалаш учун усталик билан фойдаланмоқда. Яъни, Явлинскийнинг ўйинларни ғолиби Путиндир.
Владимр Рижков раислигидаги Россия Республикачилар Партияси 1990 йили тузилиб, ўша пайтдаёқ рўйхатдан ўтган бўлишига қарамасдан, биронта сайловда ўз номзодини парламентга ўтказолмаган, Рижковнинг ўзи эса, маълум бир муддат мустақил номзод сифатида ўзи туғилган минтақадан Россия парламентига аъзо бўлган. 2007 йили Адлия вазирлиги қоғоздагина бор бўлган бу партиянининг регистрациясини бекор қилди, партия қадамма-қадам ҳамма судларга мурожаат қилиб, охирида Европа Инсон Ҳуқуқлари Судигача чиқди. Бу суд партиянинг регистрациясини тиклаш қарори чиқаргач, шу йилнинг бошида Россиянинг Адлия вазирлиги бу қарорни бажарди.
2010 йилнинг охирида рус демократлари бирлашган ягона партия тузиш ҳаракатини бошлагандилар. Собиқ Бош вазир, Халқ-демократик иттифоқининг лидери Михаил Касьянов, “Бирдамлик” ҳаракатининг асосий раисдоши Борис Немцов, юқорида номи тилга олинган Владимир Рижков ва сунъий равишда тузилган “Демократик танлов” ташкилотининг раиси Владимир Миловлар раисдошлигида “Халқ Озодлиги Партияси” тузилди. Табиий, Путин бундай партияни рўйхатга олишга рухсат бермади, бу орада Владимир Милов ўз ташкилоти билан биргаликда партияни тарк этишга ҳам улгурди.
Шу йилнинг бошида Россия Республикачилар Партиясининг регистрацияси тиклангач, “Халқ Озодлиги Партияси” лидерлари ўз партияларини Республикачилар Партиясига қўшиш, аммо бирлашган партиянинг номини “Халқ Озодлиги Партияси”га айлантириш ҳақида келишдилар. Кейин уларнинг фикри ўзгарди, ҳар ҳолда Владимир Рижковнинг талаби билан бўлса керак. Энди бирлашган партиянинг номини “Россия Республикачилар Партияси - Халқ Озодлиги Партияси” қилишмоқчи, партиянинг устав ва дастурларига ўзгартиришлар киритилмоқчи.
Бугун “Яблоко” партияси ҳам қурултойини ўтказади. Иккала қурултойда демократларни ҳеч бўлмаса коалицияда бирлаштириш масаласи кўрилади.
Лекин, тахмин қилиш қийин эмаски, амалий бирлашиш бўлмайди, Россия Республикачилар Партияси ва “Халқ Озодлиги Партияси” бесўнақай “Россия Республикачилар Партияси - Халқ Озодлиги Партияси” номи остида бирлаша олсалар ҳам катта гап, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Янги партиянинг номи ўта бесўнақай эканлигининг ўзиёқ лидерлар ичида якдиллик йўқлигини кўрсатади. Партия лидерлари ўзларини маданиятли, назокатли қилиб кўрсатиш ниятида бор муаммоларни жиддий шаклда тилга олмаяптилар.
Бор муаммолар ҳал қилинмаса, ҳар қандай бирлашиш қоғозда қолиб кетаверади. Бор муаммолар очиқча муҳокама қилиниши, бирлашишдан кўра, ўз шахсини кўрсатиш билан шуғулланувчи шахслар, масалан, Владимр Рижков айнан шундай “ёш болалар”дан бири, шок терапия усуллари билан сиёсий саҳнадан чиқариб ташланиши керак. Ана шундагина лидерлар жиддироқ бўлиш йўлига ўтадилар, яъни сиёсий саҳнадан отилиш хавфидан қўрққанлари учун жиддийроқ бўлишга ҳаракат қиладилар. Акс ҳолда, Ўзбекистонда, Белорусияда, Озорбайжонда бўлаётгани каби, Россияда мухолифати ичидаги масхарабозликлар ҳам давом этаверади, диктаторлар бундан хурсанд бўлиб яшайверади.