16 June 2012
07:10 -
Dow Jones индекси иккинчи ҳафта ўсмоқда
Сўнги ойларда биринчи марта Dow Jones индекси кетма-кет икки ҳафта ўсмоқда. Ўтган ҳафта ўсиш 161 поғона бўлган бўлса, охирги иш куни кеча битган ҳозирги ҳафтада 213 поғана ўсиш бўлди. Энди унинг қиймати 12767 га тенг. Психологик муҳим бўлган 13 минглик тўсиқ келаси ҳафта кечилиши мумкин.
Reuters агентлиги экспертларига кўра, бу ҳафтадаги ўсишнинг сабаби – якшанба куни Юнонистонда бўладиган қайта парламент сайловлари эмиш.
Бир неча аввал сайланган парламент тарафидан тузилган Юнонистон ҳукумати ЕИнинг кризисдан чиқиш учун давлат бюджетининг ҳаражатларини камайтириш хусусидаги таклифларини қабул қилмагани учун янги парламент сайловлари эълон қилинганди. Бундан тўғри хулоса чиқарган юнонлар ЕИ таклифларини қабул қиладиган партияларга овоз берадилар, деган умид бор.
Қаранг, АҚШдек супердавлатининг фондлар бозоридаги аҳвол аҳолиси 11 миллионга ҳам етмайдиган Юнонистонда бўлаётган воқеаларга боғлиқ.
Ўзбекистон ҳукумати жаҳон иқтисодий кризисини Ислом Карим раҳнамолигида усталик билан айланиб ўтаётгани қанчалик кулгили эканлигини энди ҳамма тушунган бўлса керак.