14 June 2012
02:02 -
“Жаҳон” агентлиги Роберт Блейкнинг даражасини туширди
Ташқи ишлар вазирлигининг “жаҳон” хабар агентлиги, аслида, хабар агентлиги эмас, ҳукуматнинг пропаганда воситасидир. Уни ҳеч ким ўқимислигини инобатга олсак, миллатнинг пулини бекорга сарфловчи механизмдан бошқа нарса эмас.
Бугун бу “агентлик” тарқатган хабарлардан бирида айтилишича, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Ислом Каримнинг ташаббуси билан эълон қилинган “Оила йили”га бағишланган брифинг бўлибди. Турли доиралардан меҳмонлар таклиф қилинибди.
Меҳмонлар ичида Давлат Департаментининг юқори даражали ходими Роберт Блейк ҳам бор экан. “Жаҳон” агентлиги Роберт Блейкни Давлат Котиби ёрдамчисининг ўрибосари деб танитган. Аслида, у ўринбосар эмас, Давлат Котибининг тўғридан-тўғри ёрдамчисидир.
Эслатиб ўтиш керакки, АҚШ Давлат Котибининг биттагина тўғридан-тўғри ўринбосари бор. У ҳам бўлса, кечадан бери Тошкентда меҳмон бўлиб турган Уильям Бернс.
Бундан ташқари, Давлат Департаментидаи бошқармалар (департаментлар) раҳбарлари, айни замонда, Давлат Котибининг ўринбосарлари деб ҳисобланишади. Департаментлар таркибидаги бўлимларнинг (америкаликлар уларни офис дейишади) раҳбарлари эса, Давлат Котибининг ёрдамчилари дейилади.
Хуллас, Роберт Блейк Давлат Департаментининг Марказий ва Жанубий Осиё Бюросининг раҳбари, айни замонда, Давлат Котибининг ёрдамчисидир, ёрдамчи ўринбосари эмас.
“Жаҳон” агентлигида шундай нарсаларни ҳам билишмаганидан кейин, бу вазирлик, қолаверса, бундай ҳукуматдан нимани ҳам талаб қилиш мумкин.