14 June 2012
03:40 -
Тошкентдаги Чкалов авиация заводида энди самолёт ишлаб чиқарилмайди
Яқиндан бошлаб бу завод самолёт ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатади. Ҳозирда заводнинг самолёт ишлаб чиқариш линиялари ва йиғув-агрегат цехларини демонтаж қилиш ишлари бошланиб кетди. Завод маъмуриятига кўра, ечиб олинган ускуналар талабгорларга аукцион асосида пулланади. Заводнинг ўзи эса ҳозирданоқ қурилиш конструкциялари, хўжалик моллари, автомосламалар ва қшлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришга мосланмоқда.
Бу ҳақда “Даракачи” газетаси завод директорининг ўринбосарига асосланиб хабар беради.
Нима бўлаганда ҳам, Чкалов номидаги авиация заводининг йўқ бўлиши мамлакатимиз тарихининг саҳифаларидан бирини бекитишдир. Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳокимияти СССРдан қолган шундай улкан меросдан фойдалана олмаганига афсусланиш керак.