13 June 2012
22:12 -
Давлат котиби ўринбосари Уильям Бернснинг Тошкентга ташрифига доир
АҚШ элчихонаси матбуот хизматининг билдиришича, АҚШ Давлат Котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бернс 12-13 июнь кунлари Тошкентга ташриф буюриб, Президент Ислом Каримов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг Афғонистон ва у ердаги коалиция фаолиятига кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик изҳор этди. У минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон ўйнаши мумкин бўлган муҳим ролга урғу берди ҳамда Ўзбекистонни минтақада ўзаро ишончни мустаҳкамлашдаги чора-тадбирларда иштирок этишга чақирди. Давлат котиби ўринбосари АҚШ Ўзбекистон билан савдо-сотиқ ва сармоявий алоқаларни чуқурлаштиришдан катта манфаат кўришини изҳор этди.
У Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотлар, жумладан, дин, оммавий ахборот воситалари ва меҳнатга оид ҳуқуқларни жадаллаштириши нақадар муҳим эканини таъкидлади. Давлат котиби ўринбосари нодавлат ташкилотлар вакиллари билан ҳам учрашиб, Ўзбекистоннинг демократик тараққиётида фаол фуқаролик жамиятининг аҳамиятига эътибор қаратди ҳамда АҚШнинг Ўзбекистон ва бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишига содиқ эканини билдирди.
Элчиликнинг хабарида Уильям Бернс қайси нодавлат ташкилотларининг вакиллари билан учрашгани айтилмайди. Аммо, Афғонистонга АҚШнинг юкларини ташиш йўлида Ўзбекистон калит мамлакат бўлиб қолаётгани сабабли, АҚШ расмийси ўзбек режими раҳбарини кўнглини оғритмаслик мақсадида ҳукуматнинг ўзи белгилаб берган ташкилотлар ва уларнинг вакиллари билан кўришганга ўхшайди, дейди мухбиримиз. Агар учрашувда Гулнора Карим ҳам иштирок этган бўлса ажабланмаслик керак, чунки унинг ҳам нодавлат ва нотижорат фондлари бор.
Расмда - Уильям Бернс (ўнгда) ва АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Крол Ислом Карим билан учрашмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения