13 June 2012
19:35 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Тошкент Тиббиёт Академиясидаги наркотиклар воқеаси шов-шувга айланди
Тошкент Давлат Тиббиёт Академиясининг 2-клиникаси ҳовлисида 4000 туп наша кўчати топилгани ҳақидаги хабар “Ҳаракат” агентлиги таарфидан шу йилнинг 10 июнь куни эълон қилинган эди. Кўринишидан, ҳукумат бу хабарни сир тутмоқчи бўлган, аммо “Ҳаракат” уни эълон қилиб бўлгач, бошқа йўлга ўтган.

Эртаси куни бу хабарни ҳукуматнинг қўғирчоқ “Узметроном” сайти эълон қилди, кейин бир қатор Россия сайтлари уни эълон қилдилар. Ҳозир ҳукумат гўёки “Ҳаракат”га эмас, ошкоралик йўлидан кетаётган ўзининг қўғирчоқ сайтларига жавоб бермоқда.

Маълум бўлишича, ўтган 2011 йилда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг Шифокорлар шаҳарчаси аталмиш бу ерга келган ва Академияга ёндош иссиқхоналарни (теплицаларни) буздирган. Кейинчалик бу ерлар бирмунча қаровсиз қолиб, Академия ҳовлисига туташ ҳудуд тўсиб қўйилган. Бундан фойдаланган айрим шахслар наша кўчатларини етиштиришга бошлаган. Шу йилнинг 2 июнида эса Тошкент шаҳар ИИБнинг махсус отряди бу ердаги майдонга наша ўсимлиги экилганидан хабар топгач, уни ёқиб йўқ қилгани ва Академия биноси қоровули ҳамда хўжалик ишлари бўйича проректорни ҳибсга олгани маълум бўлди.

Мухбирларимиз бу воқеани Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик қисми ҳамда Тиббиёт Академиясидаги бир қанча манбалар орқали тасдиқлашга эришди. Маълум бўлишича, ҳозирда икки нафар Академия ходими нашафурушликда гуман қилинмоқда. Юздан ортиқ киши сўроқларга жалб қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону