13 June 2012
01:26 - Ислом Каримнинг "Афросиёби” яна қоқилди...
Президент Ислом Каримнинг шахсий ташаббуси билан мамлакатга келтирилиб, Тошкент ва Самарқанд ўртасида қатновга қўйилган “Афросиёб” тезюрар поезди кеча тушдан сўнг Жиззах вилояти ҳудудида техник сабаб билан тўхтаб қолди. Орадан тўрт соат ўтиб, электровоз билан пойтахтгача судраб келинган поезд йўловчиларида, айниқса, ажнабий туристларда катта эътироз пайдо бўлди. Поезд йўловчиларидан бирининг таъкидича, поезд экипажи ҳамда маъмурият бу ҳолдан узр тилаган ва техник носозликнинг баратараф қилинишига ваъда беришган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону