12 June 2012
23:06 -
АҚШ Давлат Департаментининг юксак даражали делегацияси Ўзбекистонда сиёсий аҳдлашувлар қилмоқда
Бугун АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уилям Бёрнс бошчилигидаги делегация Тошкентда қатор расмий доиралар билан учрашувлар ўтказган. Шу муносабат билан АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги томонидан тарқатилган маълумотда музокаралар даврида минтақавий хавфсизлик ҳамда АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги миссиясини қўллаб-қувватлашдаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилингани таъкидланади. “Давлат котиби ўринбосари минтақавий иқтисодий интеграция, ўзаро савдо-сотиқ ва сармоявий алоқаларни чуқурлаштириш, шунингдек, демократик муассасаларни мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аҳамиятига оид фаолиятга эътибор қаратади” дейилади элчихона баёнотида.
2009 йилда илк марта Ўзбекистонга келган Бёрнс фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган.
Расмий хабарларга кўра, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Бёрнс Оқсаройда Президент Ислом Карим томонидан қабул қилинган. Шунингдек, куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган.