Бундан ярим соатча аввал “Бирлик” Партияси Бош Котиби, “Эзгулик” жамиянинг раиси Васила Иноятнинг уйига ўз номини айтишни истамаётган, фуқаролар кийимида бўлган 4 киши келиб, уни уйғотишди ва ўзларига уни шаҳар Ички ишлар бошқармасига олиб бориш буйруғи берилганини билдиришди. Ҳеч қандай сабаб ҳам кўрсатишмади. Васила Иноятнинг зўрлаб бўлса ҳам, олиб кетишларини урғулашди.
Шу дақиқаларда Васила Иноят АҚШга - сафдоши, партия раиси Абдураҳим Пўлатга телефон қилиб, воқеани тушунтирди. Абдураҳим Пўлат телефон овозини ўша миршаблар ҳам эшитадиган қилиб қўйишни сўраб, шундай деди:
“Бу мирашаблар билиб қўйишсинки, вақти келиб, қирғиз фашистлари Ўзбекни Ўзбек бўлгани учун тириклайин ёқишаётганини кўрсатувчи кадрлар Ўзбекистон ТВлари орқали халққа кўрсатилади. Жунбишга келган Ўзбек халқи ўзбеклар Қирғизистонда қирқин қилинган кунлари жим турган Ўзбекистон раҳабарларини, Ўзбек Ўзбекни ҳимоя қилди деб Сиз каби Ўзбекларни таъқиб қилаётган ва ҳозир олдингизда турган миршабларни (уларнинг исмлари архивлардан топилади), улар ҳали тирик бўлса, олий жазога маҳкум қилишади, тирик бўлишмаса, уларнинг ҳокини муқаддас Ўзбек тупроқларидан олиб чиқиб, улар ҳимоя қилаётган қирғиз фашистларининг ерларига обориб ташлашади. Ўша пайтда буларни ҳимоя қиладиганлар, айнан Сиз каби ҳуқуқ ҳимоячилари бўлишади. Биз бу кабиларни қорамоллар дедик, аслида, энди бу ўхшатишлар учун қорамоллардан кечирим сўрашимиз, булар чўчқалар эканини айтишимиз керакка ўхшайди. Улар шу нарсаларни тушунишармикан?”
Бу гапларни эшитган миршаблар, шу дақиқаларда кўчага қочиб чиқдилар. Воқеалар қандай давом этишини кузатиб борамиз.