11 June 2012
12:06 -
Бугунга режалаштирилган қирғизлар элчихонаси олдидаги “Бирлик”нинг пикети қолдирилди
“Бирлик” Партиясининг 10 июнь куни билан белгиланган баёнотида 2 йил аввал айнан шу куни қирғиз фашистлари Қирғизистондаги Вақтли ҳукуматнинг ёрдамида ўзбекларга қарши қатлиом бошлаганлари, ўзбекларни тириклайин ёққанлари, ўзбек аёллари ҳайвонга айланган қирғиз тўдалари тарафидан зўрлангани, юзлаб ўзбеклар минг йиллардан бери ўзлари яшаган ерларда қирғин қилингани, Ўзбекистон ҳукумати ўзбек миллатига нисбатан хоинлик қилиб, қирғиз фашистларини тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмагани, фақат “Бирлик” Партияси Қирғизистон жанубига Ўзбекистон қўшинларини олиб кириб, қирғиз фашистларини тўхтатишга чақиргандан кейингина, эси чиқиб кетган Вақтли ҳукумат қирғинни тўхтатгани айтилади.
Ўшандан бери, Қирғизистонга ноқонуний равишда берилган ўзбек ҳудудларида Ўзбек мухторияти яратиш, керак бўлса, ҳатто у ерларни Ўзбекистонга қайтариб олиш масаласини кун тартибидан туширмаётган “Бирлик” Партияси, Ўзбек миллатининг эътиборини у ҳудудлардаги ўзбекларнинг тақдирига қаратиш учун керак бўлган ҳамма ишни қилмоқда. Айни замонда, қирғиз халқидан қирғиз фашизмини йўқ қилишни талаб этмоқда. Ўтган йили “Бирлик” Партияси ва Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!”, “Ўзбеклардан қўлингни торт!” каби шиорлар остида пикет ўтказгани ҳам ҳаммага маълум (расмда – ўша пикетдан бир лавҳа).
Аммо, Ўзбекистон ҳукуматининг жимлигидан руҳланган қирғиз фашистлари Халқаро Мустақил Комиссиянинг хулосаларини ҳам инкор этиб, ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш ҳаракатини тўтатмаяптилар.
Шу сабабли, “Бирлик” Партияси шу йил 21 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза бериб, 11 июнь куни Қирғизистон элчихонаси олдида “Эй, қирғизлар, қирғиз фашизмини ўзингиз йўқ қилинг, аксинча...” шиори остида яна бир пикет ўтказмоқчи эканлигини билдирган эди.
Маълумки, бу каби пикет ўтказиш учун ҳокимликнинг рухсати керак эмас, аммо жиддий объектив сабаблар билан ҳокимлик пикет ўтказишни тақиқлаши мумкин. Узоқ вақт жим қолган ҳокимлик 8 июнь куни “Бирлик” Партиясининг Бош Котиби Васила Иноятга бундай пикет ўтказишга йўл берилмаслиги, сабаб – “Бирлик” Партияси рўйхатдан ўтмагани эканлигини билдирди. Ўтган йилги пикет қатнашчилари расмий огоҳлантириш олганлари сабабли, бу сафар уларга қарши жиддий айбномалар қўйилиши билан бирликчини қўрқитишга интилди. Ваҳоланки, ўтган йили пикет қатнашчиларига ҳеч қандай огоҳлантириш берилмаган. Аммо, Ўзбек Ўзбекни ҳимоя қилишига ҳам йўл бермоқчи бўлмаган бугунги миллат хоинлари режимидан ҳар нарсани кутиш мумкин.
Аслида, бундай тақиқнинг орқасида бошқа нарсалар бор.
Россияда президентлик лавозимига ўзининг КГБдаги ҳамкасби Владимир Путин қайтганидан руҳланган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим тамомийла Москванинг чизган чизиғидан юрмоқчи, у Путиннинг тахти қимирлаб қолганини тушунмайди ҳам. Айнан Путиннинг топшириғи билан Пекинда қирғизларнинг ноқонуний президенти Атамбаев билан норасмий шаклда учрашган Ислом Карим Қирғизистондаги ўзбекларнинг тақдири билан иши йўқлигини билдирди ва ўзбекларга қарши геноцидни давом эттириш учун феълан фатво берди.
Бундай шароитда ўтган йидаги каби кичкина пикет ўтказиб, Қирғизистон ҳукуматига таъсир ўтказиш мумкинлигини ўйлаш хомхаёллик бўларди.
Бунинг устига, Ўзбекистон МХХси турли гуруҳларнинг ёрдамида бирликчи-пикетчиларга қарши провокациялар уюштиришга тайёрланаётгани маълум бўлди. Авваллари бундай ишлар учун “Эрк” партияси ишлатиларди, энди Самад Мурод раҳбарлигидаги бу партия “Бирлик” билан бирга бўлгани, пикетга ҳам бирга чиқмоқчи бўлгани сабабли, мухолифатчиликка даво қилаётган бошқа гуруҳларни топишибди.
Шуларнинг ҳаммасидан келиб чиқиб, “Бирлик” Партияси Қирғизистон элчихонаси олдида 11 июнга режалаштирилган пикетни ўтказмасликка қарор қилди.
Лекин, Ўзбек миллатининг келажаги учун кураш ва Қирғизистондаги ўзбекларни ҳимоя қилиш йўналишидаги ҳаракатлар тўхтатилмайди. Пикетлар эмас, юз минглаб, кейинчалик миллионлаб ўзбеклар иштирокидаги оммавий митинг-намойишлар уюштириш устида ишлар давом этади. “Бирлик” ҳеч шубҳасиз бунга эришади. Миллат сифатини йўқотмасликнинг бошқа йўли йўқ.
“Эй, қирғизлар, қирғиз фашизмини ўзингиз йўқ қилинг, аксинча...” шиори ҳам кун тартибидан ҳеч қачон тушмайди.