09 June 2012
04:31 -
ШҲТда 6 аъзо, 4 кузатувчи ва 3 ҳамкор давлат бор
Маълумки, 2001 йили тузилган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига 6 давлат – Хитой, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон киради. Ундан олдин Ўзбекистондан ташқари 5 давлат иштирокида 1996-97 йиллари яратилган “Шанхай бешлиги” ташкилоти бор эди. Ўша пайтдаги Россия Президенти Борис Ельцин Ислом Каримни очиқча ёқтирмагани сабабли, Ўзбекистон бу ташкилотга олинмаганди. Ўзбекистон Президентининг ўзи ҳам Россиядан нарироқ туришга ҳаракат қиларди. Айнан шу сабабдан, Ўзбекистонни ҳатто ГУАМга аъзо қилдирганди.
Кремль тахтига КГБчи Владимир Путин ўтиргач, у Ислом Каримни ҳамкасби сифатида кўриб, уни ўзига яқинлаштира бошлади. Натижада “Шанхай бешлиги” Ўзбекистон иштирокидаги ШҲТга айлантирилди.
Шу йил 6-7 май кунлари Пекинда ўтган ШҲТнинг 12-чи саммитида Афғонистон унга кузатувчи сифатида қабул қилинди, энди кузатувчилар сони 5 та бўлди – Мўғилистон, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон.
2011 йили Туркияга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми берилган ва ҳамкорларнинг сони учта бўлган. Аввалги иккита ҳамкор Шри-Ланка ва Белорусия эди.
Покистон ва Ҳиндистон ШҲТга ҳақиқий аъзо бўлиш ниятини билдиришмоқда, яқин йилларда уларнинг нияти амалга ошса керак.