09 June 2012
03:55 -
Ваҳима ичидаги Владимир Путин митингларга қарши қонунни ўта тезликда имзолади
Митингларда қатнашиш истаганларни қўрқитишга қаратилган қонун Россия парламентининг юқори палатаси – Федерация Кенгашидан ўтар-ўтмас, Президент Путин томонидан имзоланди ва бугуноқ “Российская газета”нинг расмий сайтида эълон қилинди. Демак, у кучга кирди.
Митинг пайтида қандайдир қонун ва қоидаларни бузганларга юзлаб доллар миқдорида жарималар солишни кўзда тутган қонуннинг бундай тезлик билан парламентда тасдиқланиб, дарҳол Путин томонидан имзоланиши ва тезлик билан кучга киритилишининг сабаби – 12 июнь куни Москва бошқа шаҳарларда ўтказиши режалаштирилган “Миллионлар марши” номли митинг-намойишлардир.
Яқин ойларда бўлиб ўтган парламент ва президент сайловларидан кейин ҳамда ўз инаугурацияси куни ўтказилган оммавий намойишлардан кейин юрак олдириб қўйган Владимир Путин ҳозир ваҳима ичида. У бугун имзоланган қонун намойишчиларнинг сонини кескин камайишига сабаб бўлади, деб умид қилмоқда. Лекин, энди уни ҳеч нарса қутқаролмаса керак.
Дарвоқе, Федерация Кенгашида бу қонунга қарши биргина Сенатор - машҳур Анатолий Собчакнинг беваси Людмила Нарусова овоз берди, СССРнинг собиқ Президенти Михаил Горбачев бу қонунни қоралади, мухолифат Конститцияга Судига мурожаат қилиб, қонуннинг Конституцияга мос эмаслигини исботламоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения