Буюк ватандошимиз Имом ат-Термизий Абу Хурайра пайғамбарамиздан ривоят қилган хадисда шундай мархамат қилинади: «Сизларнинг яхшиларингиз ахли аёлингизга яхши муносабатда бўлганларингиздир. Мен хаммангиздан кўра ахлига яхширок муомила қилувчингизман...»
Бу муқаддас хадисдан англашиладики, мумкин банда ўз ахли аёли никохидаги хотини ва ундан дунёга келгувчи фарзандлари учун масъулдир. Оилага масъуллик ортида одоб-ахлоқ, яхши тарбия, солих фарзандларни камол топтиришдек савоб ишлар ётибди.
Айтайлик, бирор банда хаётда янглишиб, ўз оиласини ташлаб, бошқа бир аёл билан кетса, фарзандлар тарбиясини унутса, фақат ўз рохат-фароғатини ўйласа - бундай кимса мўмин эмас, балки дўзохийдир.
Бугун ғарб матбуотидан туриб юртимизга, хамюртларимизга турли-туман бўлмагур таъна тошлари, тухматлар отаётган ана шундай дузохий кимсалардан бири Ахмад Хасановдир. Ахмад Хасановни бир юмалаб, «Хоразмий» нисбасини олганига, ўзини буюк салафларимиз қаторига хеч уялмасдан қўшаётганига нима дейсиз?
Ахмад Хасанов фаолияти давомида бирор мансабда ёлчитиб ишламаган, йўқ ердан чанг чиқаришни ўзига хунар қилиб, қонунларни менсимасдан доимо урилиб, сурилиб келган одам. Боғот тумани партия ташкилотида қишлоқ хўжалиги бўлими мудири бўлиб ишлаётган пайтида шахсий автомашинасида маст холатда йўл харакати ходисаси содир этиб, бир бечоранинг умрига зомин бўлгани, ўша вактда «хар нарсадан кучли партиянинг ўз кетини ўзи очмаслигидек ярамас одат» туфайли хақ жазосидан қутилиб қолганини боғотликлар яхши эслайдилар.
Тумандаги Боғот жамоа хўжалигига бир икки йилча рахбар бўлиб, ишлади-ю, яна тағин «тилга тушди». «Давлат ерларини талон тарож қилиш» яъни қонунсиз тарзда уй-жой қурилиши учун ер ўрни ажратиб берганлиги учун вазифасидан озод қилинди. Албатта, бу «уй-жой ажратиб бериш» ортида таъмагирлик ётгани хеч кимга сир эмас.
Олимчилик даражаси борлиги учун уни УзПИТИ Хоразм филиалига директор этиб тайинлайдилар. Шу ерда «майли илмий ишлар билан шуғулланиб юра қолсин» деб ўйлашгандир ўша вақтдаги рахбарлар. Йўқ, бу ерда яна А.Хасановнинг «эски дарди» қўзиб, УзПИТИ филиали учун ажратилган, тажриба учун турли экинлар экиладиган энг сара вилоят марказига шундоқ ёндош майдонларни «ишчи-хизматчиларнинг турар жойларини яхшилаш» ниқоби остида масъул ташкилотлар рахбарлари билан тил бириктириб, яна талон тарож қилади. Оз эмас 150 турар-жой ўрни шу тахлит қонунсиз ажратилади. Директорнинг мархаматидан бахраманд бўлганлар орасида умрида бу филиалга иши тушмаган, унинг қаерда жойлашганини билмайдиган фукаролар хам бор эдилар. Албатта, улар А.Хасановнинг «тога-жиянлари» эмасдилар, икки ўртада «олди-берди», «совға-салом»...
Юз элликта ўринни сотиб, чўнтагини қаппайтирган А.Хасанов хаж зиёратига йул олганига нима дейсиз ? Балки айбу хатолари учун тавба қилгани боргандир? Қайда?
Урганч Давлат Университети талабаларига сабоқ бериб юрган профессор А.Хасанов, яна тағин, хожи рутбасини олган, тавба-тазарру қилиб қайтган банда «тилга тушади».
Қонуний никохидаги хотини, вояга етган фарзандлари бўлган домла ўз талабаси билан «ошиқ-мошиқ» бўлиб қолади. Оиласидан тамомила хабар олмай Урганч шахрида кечаги талабаси билан яшай бошлайди ва кўп ўтмасдан унинг номзодлик илмий иши ёқлашида кўмаклашади.
Айнан «ерларни талон-тарож қилгани», «ахлоқсизлиги учун» профессор А.Хасановнинг Хоразмда ишлашга имкони қолмайди. Ундан барча илмий ташкилотлар юз ўгиришади.
Шунда А.Хрсанов собиқ танишлари ёрдамида бир «сакраб» Тошкент Аграр Университетида пайдо бўлади. Қарабсизки, профессор ўйнаши орқали номзодликни ёқлаган «ёш олима» хам унинг кетидан пойтахтга бориб, А.Хасанов рахбарлигида олийгохда ишлай бошлайди.
Бўш вақтини турли хийла-найранглар, ёш машуқасига бағишлаган А.Хасановнинг илмий иш билан шуғулланиш у ёкда турсин, фан янгиликлари билан танишишгада вақти қолмайди. Натижада давлат аттестация комиссияси хулосасаига кўра, олийгохда ишлашга нолойиқ деб топилади.
А.Хасановнинг бетайин характеридан безган барча яқинлари у билан борди-келдини аллақачон узган эдилар. Опа-сингиллари, укалари хозир у хақда эслашни хам исташмайди.
Ана шундай шармандали тарзда юртимизни тарк этишга мажбур бўлган «машхур олим»нинг бугун турли овозлардан ўзини фаришта кўрсатиб, оғиз кўпиртириб гап сотишларига қарата халқимизнинг бир мақоли жуда мос тушади, «Аввал ўзингга боқ, сўнг ноғора қоқ».
Ҳурмат билан урганчлик мехнат фахрийси
Отаназар Матчонов
"Ҳаракат" таҳририятидан: Отаназар Матчоновнинг хатидаги фактларни текшириб кўриш имкониятимиз йўқ, А.Хасанов исмли шахснинг бор-йўқлигини ҳам билмаймиз. Аммо, бу шахс турли "овоз"ларда ҳам чиқиб туриши айтилганидан тушунса бўладики, бундай одам бор. Эй, Отаназар ака, шу "овозларда" тузук одам чиқмаслигини ҳамма билади. Ҳақиқий мухолифатчилар у ерда чиқишмайди. Демак, эфир А.Хасанов кабиларга қолади-да!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения