01 June 2012
06:20 -
Путин Минскда, Лукашенконинг боши осмонда
Янгидан президент бўлгандан кейин ҳар бир вассалидан келган биринчи бўлиб унинг мамлакатига ташриф буюриш илтомослари остида қолган Россия Президенти Владимир Путин Ислом Карим ва Нурсултон Назарбойни доғда қолдириб, бугун Белорусига ташриф буюрди.
Хурсандлигини яширолмаган Белорусиянинг диктатори Александр Лукашенко музокаралардан кейин бирга ўтказилган матбуот конференциясида Путинга шундай дебди: “Бу ташрифингиз учун жуда миннатдорман. Бу ташриф иқтисоддий келишувлардан ҳам муҳим. Бу – буюк келажагимиз борлигининг кўрсатгичидир”.
Расмий хабарларда икки президент муҳим музокаралар ўтказиб, бир қатор масалаларда келишганлари айтилса ҳам, аслида уларнинг баёнотларида умумий гаплардан бошқа нарса йўқ. Масалан, улар икки мамлакатни қоғоздагина бирлаштириб турган Иттифоқ давлатини мустаҳкамлаш, Евросиё Иқтисодий Ҳамкорлигининг ишларига бировларнинг аралашишига йўл қўймаслик хусусида келишишибди. Булар қуруқ гапдан бошқа нарса эмас.
Белорусияга Евросиё Иқтисодий Ҳамкорлигининг антикризис фондидан $440 млн қарз бериш ҳақида келишилгани ҳам айтилмоқда. Ваҳоланки, Белорусияга уч қисмдан иборат қарз бериш хусусида 2 йилча аввал келишилган бўлиб, уларнинг $800 млн ва $440 млн қисмлари 2011 йилда Белорусига бериб бўлинган. Энди навбат учинчи қисмга келган, холос. Россия Белорусияда АЭС қурилишини молиявий таъминлаши ҳақидаги қарор ҳам аввал қабул қилинган эди. Энди ишни бошлаш ҳақида келишилибди.
Владимир Путин қисқа учрашувлар ўтказиш учун Минскдан Германия ва Францияга ўтади. Сўнгра Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида қатнашиш учун Пекинга кетаётганда Тошкентга, қайтишда Остонага бирров кириб ўтади. Ислом Карим ва Нурсултон Назарбой алам ичида уйқуларини йўқотган бўлсалар, ҳайрон бўлмаслик керак.