01 June 2012
04:37 -
“Салом-алейкум”га қандай жавоб бериш керак?
СССР замонида шундай латифа бор эди. Қариб, эси оғиб ҳам қолган КПСС раҳабри Леонид Брежнев Тошкентга сафар қилмоқчи экан, ёрдамчиларидан сўрабди: “Мен у ердагилар билан уларнинг ўз тилларида саломлашмоқчиман. Улар қандай салом беришади, мен қандай жавоб берай?”. Унга тушунтиришибди: “Ўзбеклар “Салом алейкум” дейишади, Сиз сўзларнинг ўрнини алмаштириб, “Алейкум салом” дейишингиз керак.
Хуллас, Брежнев Тошкентга келганда ҳамма унга “Салом алейкум” деяр экан, у ҳаммани ҳайрон қолдириб “Алейкум салом” жавобини берибди.
Бир маҳал бир одам бақирипти: “Архипелаг ГУЛАГ!”. Брежнев парво қилмасдан “ГУЛАГ Архипелаг” деб йўлидан давом этаверибди.
Агар турклар шу латифани билишса эди, “Салом алейкум”га қандай жавоб бериш хусусида бахс этишмасди. Турк матбуотининг хабарига кўра, шу кунларда телетомошaбинлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилинадиган бир эшиттиришда, эшиттириш олиб борувчи бир томoшабиннинг , “Салом алейкум” сўзларига “Марҳабо” деб жавоб берибди.
Энди Туркияда қиёмат қўпти. Исломчилар эшиттириш олиб борувчи “Алейкум салом” деб жавоб бериши кераклигини айтиб бонг уришса, бошқалар “Алейкум салом” арабча, “Марҳабо” форча эканлигини ва бошқа фарқ йўқлигини айтиб, уларнинг ҳовурини туширишмоқда.