26 May 2012
18:22 -
Фазо хусусийлашмоқда, Ислом Карим корхоналарни хусусийлаштиришдан қўрқади
Маълумки, 22 май куни АҚШнинг Флорида штати Канаверал бурнидаги Кеннеди марказидан (космодромидан) тарихда биринчи марта хусусий фазовий кема учирилди. Фалкон-9 ракетаси билан орбитага олиб чиқилган шаттл типидаги Дракон кемаси кеча Халқаро Фазовий Станцияга туташди ҳам.
Дракон кемаси одам ташиши ҳам мумкин. Аммо, бу сафар кема одамсиз учирилди, у Халқаро Фазовий Станцияга техник юклар олиб борди.
Кеманинг эгаси – SpaceX компаниясидир. У АҚШ давлатининг фазовий дастурларини амалга ошириш билан шуғулланадиган NASA билан 1,6 млрд долларлик шартнома бўйича ишламоқда.
Қаранг, 21 асрда яшамоқдамиз, фазо хусусийлашмоқда. Ўзбекистон Президенти Ислом Карим эса, аҳмоқона “Янги уй қурмсдан эскисини бузма” шиори остида оддий ишлаб чиқариш корхоналарини хусусийлаштиришни 20 йилдан бери амалага оширолмайди. Шу йил 16 майдаги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистон ҳукумати келаси икки йил ичида давлатга қарашли 500 га яқин ширкат активларини сотишга чиқаришни режалаштирибди. Буни баъзилар хусусийлаштирш йўлидаги бир қадам дейишмоқда. Аслида ундай ҳам эмас.
Ширкатлар хусусий бўлиши учун ширкат активларининг ярмидан кўпи хусусий қўлларга ўтиши керак. Ўзбекистон ҳукумати бу 500 ширкат активларининг қандай қисми сотилишини айтмаган, демак, иш корхона активларнинг катта бўлмаган қисмини сотиш билан тугаса керак. Майли, фараз қилайлик, активларнинг ярмидан кўпи сотилади ва бир қатор корхоналар хусусийлашади.
Шундай қилинса, ҳукуматнинг бу қарорини хусусийлаштириш йўлида бир қадам деб ҳисоблаш ва ҳукуматни олқишлаш мумкин. Аммо, дунё фазони хусусийлаштирш остонасига келиб қолган бир пайтда ширкатларни хусусийлаштириш йўлида биринчи қадамлар қилиш кулгидан бошқа нарсага арзимайди.