26 May 2012
16:56 -
АҚШ инқироздан чиқаётганининг яна бир кўрсатгичи - автомобиль ишлаб чиқариш кескин ортди
USA Today газетасининг 23 май сонида автомобилсозлик соҳасидага обрўли ташкилотларга асосланиб хабар берилишича, 2008 йилда, яъни молиявий-иқтисодий инқироз бошланмасдан олдин АҚШда бир йилда 16,2 млн автомобиль сотилган. Инқироз йиллари бу рақам тушишга бошлади ва 2007 йилда тахминан 10 миллион бўлди. Кейин ўсиш бошланди, 2011 йилда 12 миллион атрофида автомобиль сотилган, прогнозларга кўра, бу йил 13,3 млн автомобиль сотилади.
Талаб оз бўлса, ишлаб чиқариш ҳам оз бўлади, талаб ортган сари ишлаб чиқариш ҳам ортади. Бу аксиомани тушунганлар биладики, демак, АҚШда автомобилга талаб ортмоқда, чунки, одамларнинг иқтисодий аҳволи тузалмоқда. Бу кризис битаётганининг кўрсатгичидир.
Биз имкониятларимизни максимал ишлатиб, автомобиль чиқармоқдамиз, дебди газетанинг мухбирларига Ford компаниясининг матбуот хизматчиси Марсей Иванс.
Автомобилсозлик соҳасининг тезда оёққа туришга бошлаганинг асосий сабаби – Президент Обама катта ёрдам бериб бўлса ҳам, Chrysler ва General Motors каби компанияларни банкротликдан сақлаб қолганидир, дейишмоқда экспертлар. Аммо, бу йил бўладиган президент сайловида республикачиларнинг номзоди бўлиши аниқлашиб бораётган Мит Ромней бу компанияларга банкрот бўлишга имкон берилса, бундан ҳам яхши бўлишини гапирмоқда.
АҚШнинг буюк компаниялари ўзини тиклаб олгани оддий одамлага қандай ёрдам бераётганини газетада келтирилган қуйидаги мисоллардан кўриш мумкин:
- Chrysler компанияси ўз заводларининг бирида учинчи смена киритиб, 1100 кишини ишга олибди, бошқа бир заводда ишлаб чиқариш ҳажмини орттириш учун 1800 янги иш ери яратилибди, демак, шунча одам ишли бўлибди.
- Volkswagen 800 янги ишчи олибди, унинг заводлари ҳафтада 6 кун, бир кеча-кундузда 20 соат ишламоқда.
- Hyundai вa Toyota компанияларининг ҳар бири тахминан 1 мингтадан янги ишчи олган.
Америкадек давлатда бир неча минг янги иш яратилгани мамлакат иқтисодида муҳим роль ўйнамайди, аммо бу – иқтисоднинг тикланаш йўналишини кўрсатувчи омилдир.