26 May 2012
03:53 - Елена Урлаева яна руҳий хасталиклар шифохонасига қайтди
Бугун Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси раҳбари Елена Урлаеванинг Тошкентдаги 1-сонли руҳий хасталиклар шифохонасига ўз ихтиёри билан даволаниш учун ётгани ҳақида Фарғона. Ру ахборот хизмати хабар тарқатди. Ўз манбаларига асосланган интернет нашри Урлаеванинг бу гал суд қарори билан эмас, балки ихтиёрий равишда даволаниш учун ётганига урғу берган.

Жамоатчилик орасида бирмунча шов-шув ясаган ҳуқуқ ҳимоячисининг хасталиги масаласи энди феълан хотима топгандек, яъни ҳақиқатан ҳам ҳасмкасабамизда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бордек кўринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Урлаева март ойи сўнгида (бир маҳаллар “Бирлик”ни сотиш эвазига Ислом Каримдан олган олган квартиралари билан танилган) Салой Мадаминнинг Истамбулдаги уйида меҳмон бўлиб, ўша ерда мусулмончликни қабул қилган ва Тошкентга қайтгач ўзини нотабиий тутган. Натижада фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди қарори билан 5 апрелда шифохонага мажбурий ётқизилган ва 12 майгача ойи бошларигача даволанганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону