09 October 2007
03:00 -
23:30 - АҚШ элчиси Тошкентда ифторлик уюштирди 20:30 - Россияда сиёсий партияларнинг рейтинги 17:00 - Путин МДҲни ўз дала ҳовлисига айлантирмоқда 9:30 - Италия Бош вазирининг Қозоғистонга келиши Нурсултон Назарб

23:30 - АҚШ элчиси Тошкентда ифторлик уюштирди
Бугун АҚШинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ричард Норланд бир қатор оммавий ахборот воситалари, нодавлат-ноҳукумат ташкилотлари вакиллари, санъаткорлар ҳамда мухолифатдаги рўзадор шахслар учун ўз резеденциясида ифторлик маросимини уюштирди. Мусулмон аҳлининг улуғ ойида ташкил этилган маросим АҚШнинг мамлакатимиздаги янги дипломатик миссияси вакиллари билан самимий суҳбатлар, ўзаро танишув асносида ўтди. Мазкур анжуманга “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун, партия Бош котиби Васила Иноят сингари мухолифат намоёндалари билан бирга таниқли санъаткорлар, жамоатчилик вакиллари ташриф буюришди.
20:30 - Россияда сиёсий партияларнинг рейтинги
Умумроссия Жамоат фикрини ўрганиш марказининг охирги маълумотларига кўра, Владимир Путин “Бирлашган Россия” партиясининг парламент сайловларига номзодлар рўйхатини бошида туришга рози бўлгандан бери, бу партияга овоз берадиганларнинг сони 48% дан 54% га чиқибди.
Бошқа партияларга овоз берадиганларнинг тақсимоти қуйидагича:
РФ Коммунистик партияси – 6%
Либерал-демократик партия –5%
Адолатли Россия – 3%
Бошқа партиялар жуда паст рейтингга эга. Масалан, “Яблоко” партияси 1% бўлса, СПС (Ўнг кучлар Иттифоқи) бундан ҳам оз.
14% россиялик ҳали кимга овоз бериш хусусида бир қарорга келмаган. Путиннинг шахсий рейтинги эса, 60% дан 66% га чиққани ҳам маълум бўлди.
Бу маълумотлар чуқур мулоҳазалар учун асос бўлолади. Биринчидан, айниқса, электорон ахборот воситалари тамомийла ҳукумат контроли остида бўлганини ҳисобга олсак, Путин ва “Бирлашган Россия” партиясининнг рейтинги паст. Иккинчидан, кўриниб турибдики, Путин ва “Бирлашган Россия”га овоз бермайдиганларнинг улуши етарлича катта. Агар ошкоралик бўлса ва диктатурани мустаҳкамлаш йўлидан кетаётган ҳозирги ҳокимиятнинг мухолифлари бирлаша олса, вазият жуда тез ва кескин бошқа тарафга ўзгариб кетиши мумкин.
Агар шундай бўлиб қолса, Путин сиёсий реприссияларни Ўзбекистон ва Туркманистон каби давлатлар даражасиги олиб чиқиш йўлини танлайдими? Олиб чиқишни истаса – олиб чиқоладимии? Россиянинг келажаги шу каби саволларнинг жавобига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
17:00 - Путин МДҲни ўз дала ҳовлисига айлантирмоқда
6 октябрдаги хабаримизда, ҳамма ахборот воситалари каби, МДҲнинг Ижроия комитети раислигига Россия Ташқи разведка хизматининг раиси Сергей Лебедев тайинланганини билдирганимизда уни собиқ разведкачи, яъни аввалги вазифасидан озод қилинган, деб ҳисоблаган эдик. Аммо, рус ахборот воситаларининг бугунги хабари ундай эмаслигини кўрсатди.
Маълум бўлишича, бугун Россия президенти Владимир Путин ўз фармонлари билан Сергей Лебедевни Ташқи разведка хизматидан озод қилган ва собиқ Бош вазир Михаил Фрадковни бу лавозимга тайинлаган. Одатдагидек, Сергей Лебедевнинг ишдан бўшатилишига сабаб ўлароқ, унинг бошқа ишга ўтгани кўрсатилган бўлса керак.
МДҲдаги муҳум бир лавозимга собиқ бўлса ҳам Россия разведка хизмати бошлиғининг тайинланиши жирканч иш эди. Энди билсак, у янги лавозимига тайинланаётган пайтда собиқ ҳам эмас, иш бошидаги разведкачи экан. Яъни, МДҲ раҳбарлари ҳақида ҳам информация тўплайдиган идора раҳбари бўлган, Душанбедаги саммит вақтида ҳам унинг одамлари бошқа мамлакатлар президентларнинг фаолияти ҳақида маълумот тўплаб, унга хабар бериб туришган.
Россия президенти Путин бу каби масалаларда номига бўлса ҳам одат-анъаналарни бажаришни ўйламаётгани - унинг МДҲдаги ўз “ҳамкасбларига” ҳурматсизлигини, МДҲни эса ўз дала ҳовлиси каби кўраётганини намойиш қилмоқда.
9:30 - Италия Бош вазирининг Қозоғистонга келиши Нурсултон Назарбойнинг обрўсини оширди, бизнинг Ислом Карим қаерда
Романо Продининг Нурсултон Назарбой билан учрашиш учун Қозоғистонга келиши ва у билан қозоқ нефтини қазиб олиш ва Европага ташиш масаласида олиб борган музокаралари Қозоғистон президентининг обрўсини сўзсиз ошириб юборди. Секин аста Қозоғистон дунё миқёсида аҳамияти бўлган давлага айланмоқда. Бу фақатгина нефтнинг кучи эмас, Нурсултон Назарбойнинг ўз имижини яратиш саҳасидаги жиддий уринишларининг ҳам натижасидир.
Бундай пайтда Ўзбекистон ва унинг президентини ўйласак, ачинарли манзарани кўрамиз. Айниқса, Андижондаги хунрезликдан кейин, президент Ислом Карим билан ўзини ҳурмат қилувчи бирорта давлат арбоби кўришмай қўйган. Ўзбекистон дунё сиёсат саҳнасининг ҳеч ким кўрмайдиган, ҳеч ким сезмайдиган бурчакларидан бирида ётибди. Шу кунларда Душанбада ўтказилган МДҲ, КХТ ва ЕИҲ саммитларида Ўзбекистон президентининг бор йўқлиги ҳам билинмади.
Бечора Ислом Карим мамлакат ичкарисида ҳам шундай аҳволга тушдики, ўзини президентликка янгидан номзод қилиб кўрсатиш учун халқ ичида мутлақр обрўси бўлмаган ва қоғоздагина яшайдиган Либерал-демократик партиянинг хизматидан фойдаланишга мажбур. Кўринишидан навбатдаги масахарабозлик каби ўтадиган бу сайловлардан кейин, Ислом Каримнинг обрўси бир тийинга ҳам арзимайдиган бўлиб қолади.
Бу вақт ўзбек демократик мухолифати ўзини кўрсатиб олиши учун яхши имкониятдир. Аммо, 2004 йиладаги парламент сайловларида бўлгани каби бу йил ҳам “Бирлик” Партиясидан бошқа барча мухолифат ташкилотлар бошларини страус каби қумга тиқиб ўтиришни афзал кўришмоқда. Демак, “Бирлик”нинг елкасига яна катта маъсулият тушади.