16 May 2012
20:19 - “Чистые пруды” бульварида ўтказилаётган муддатсиз норозилик акцияси тарқатиб юборилди
8 майдан бери ўтказилаётган акцияни Басман тумани судининг қарори билан бугун тарқатишди. 20 киши полиция томонидан ушлаб кетилган. Ҳозир шаҳар ҳокимиятнинг ишчилари тозалаш ишлари олиб бормоқдалар. У ердаги Абай ҳайкали ҳам ювилмоқда.

Намойишчилар бироз наридаги "Баррикадная" метро станицияси олдига ўтишди ва ўша ерда 12 июнгача туришмоқчи. 12 июнга катта митинг ва намойишлар режалаштирилмоқда. Маълумки, 1989 йил 12 июнда Россия суверинетети эълон қилинган эди.

Бу ўзбеклар учун ҳам муҳим кун, айнан ўша кунлардаги воқеалардан рухланган ўзбек мухолифатчилари 20 июнда Ўзбекистон Олий Советида Ўзбекистон суверинетити ҳақида қонун қабул қилинишга эришгандилар.

Шу кунларда ёзувчилар ва рассомлардан иборат бир гуруҳ Москванинг майдон ва кўчалари бўйлаб сайр қилмоқчи. Бу ҳам Путиннинг режимига қарши акциялардан бири бўлади. Қонунлар бўйича тақиқланган рухсатсиз намойишлар ўрнига, қонунларда тилга олинмаган “сайр” қилиш акцияси - Россия мухолифатчиларининг политехнологик янгилигидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону