05 October 2007
03:00 -
23:30 - Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси Абдураҳим Пўлат билан кўришишни талаб қилмоқда 23:00 - Саакашвили: в отношении Грузии в СНГ не работает ни одна позитивная норма 22:00 - Украинадаги парламент сайловларининг ниҳои
23:30 - Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси Абдураҳим Пўлат билан кўришишни талаб қилмоқда

Кечикиб олинган хабарга кўра, ўтган жума куни, яъни 28 сентябрда “Бирлик” Партиясининг Бош котиби Васила Иноят Марказий Сайлов Комиссияси раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов билан яна кўришган.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 18 сентябрь куни "Бирлик" Партиясининг номзоди Абдураҳим Пўлатни сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳи (СТГ) орқали президентликка мустақил номзод сифатида кўрсатиш ишларини координация қилиш учун шу йил 17 августда тузилган Ташкилий Қўмита раҳбарлари Ҳайитбой Абдуллаев ва Васила Иноят Шуҳрат Полвонов билан учрашишганда, у сайлов масалаларини сайловлар расман эълон қилингандан кейингина гаплашиши мумкинлигини айтганди.

28 сентябрдаги учрашувда Васила Иноят Шуҳрат Полвоновга юқорида айтилан Ташкилий Қўмитанинг ҳужжатларининг топширмоқчи бўлган. Шунда Полвонов “СТГ мажлиси ўтказиш учун МСКнинг рухсати кераклигини, аммо Сайловчилар Ташаббус Гуруҳида номзоди кўрсатиладиган одам, яъни Абдураҳим Пўлат шахсан МСКга паспорти билан келиши кераклигини, унга қадар ҳеч қандай ҳужжатларни қабул қилмаслигини, демак, мажлис ўтказиш учун рухсат берилмаслигини” айтиб, қочиб кетган.

Бу расмий давлат ташкилоти вакилининг ножиддийлигидан хайрон қолиш керак, дейди мухбиримиз. Ташаббус гуруҳини ташкил қилувчиларнинг мақсади Абдураҳим Пўлатнинг номзодини президентликка кўрсатиш. Аммо, кўрсатиш ёки кўрсатмасликка СТГ қарор беради. Бунинг учун у мажлис ўтказиши керак. Бу мажлисга рухсат бериш учун Абдураҳим Пўлатнинг МСКга келишини талаб қилиш нафақат мантиқсиз, балки, қонунларга зиддир. Чунки, ҳеч бир қонунда МСКнинг бундай мажлис учун рухсат бериши кўзда тутилмаган. Абдураҳим Пўлат номзодини кўрсатиш учун фаолият олиб бораётган Ташкилий Қўмитианинг мақсади эса, МСК билан ҳамкорлик қилиш эди, халос.

Бундан ташқари, шу нарса ҳам маълум бўлдики, МСК бу масалада ўз ишларини Ўзбекистоннинг бошқа идоралари билан келишиб олиб бормоқда. Чунки, аввалги хабарларимизда айтилганидек, Абдураҳим Пўлат Ўзбекистонга қайтиш, паспортини янгилаш масаласида мамлакатнинг АҚШдаги элчихонасига мурожаат қилган. Кўринишидан, элчихона Абдураҳим Пўлатга жавоб бермаётган бўлса ҳам, унинг масаласи Ўзбекистон раҳбариятига етказилан ва бундан хабардор бўлган МСК вакили “Абдураҳим Пўлат парспорти билан бизга келсин” деб навбатдаги лўттибозлигини қилмоқда.

МСК раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов Ташкилий Кўмитианинг ҳужжатларини Васила Иноятнинг қўлидан олишлан қочгани сабабли, улар почта орқали олингани ҳақида тилхат бериладиган усул билан МСКга жўнатилган.


23:00 - Саакашвили: в отношении Грузии в СНГ не работает ни одна позитивная норма

Президент Грузии Михаил Саакашвили разъяснил сегодня грузинским журналистам в Душанбе, почему на саммите СНГ он не подписал Концепцию дальнейшего развития Содружества. "Мы не подписали концепцию по одной причине - в отношении Грузии в СНГ не работает ни одна позитивная норма", - сказал он. По его словам, у Грузии хорошие отношения практически со всеми странами - участницами СНГ, но "есть целый ряд вопросов к Российской Федерации". Речь, в частности, идет "о свободном передвижении людей, грузинских товаров и обслуживания". "Практически в отношении Грузии действует стопроцентное экономическое, торговое, транспортное и часто визовое эмбарго", - пояснил М.Саакашвили. Он подчеркнул, что, несмотря на это, "Грузия не разрушилась, развивается быстрыми темпами и идет вперед", сообщает РБК-Украина.

М.Саакашвили также сообщил, что готов к обсуждению вышеперечисленных вопросов с российской стороной. "Мы готовы обсудить эти вопросы с Россией в конструктивном духе, готовы провести множество встреч на разных уровнях, в том числе на уровне президентов", - сказал он. //unian.ua

22:00 - Украинадаги парламент сайловларининг ниҳоий бўлмаган тўла натижалари эълон қилинди

30 сентябрда Украина парламенти - Олий Радага бўлган сайловларнинг ниҳоий бўлмаган тўла натижалари Мараказий Сайлов Комиссияси томонидан бугун эълон қилинди. Бунинг учун 5 кун кетганининг ўзи ҳам кўрсатмоқдаки, турли партияларнинг тарафдорларидан иборат бўлган ҳамма даражадаги сайлов комиссияларида сайловчиларининг овозларини санашдан ҳам кўпроқ ички партиялараро кураш катта раоль ўйнади. Шундай бир вазиятда, катта тўпалонларсиз бу натижларга келингани ҳам Украина жамиятининг ютуғидир.

1-2 соат аввал эълон қилинган натижаларга кўра, 3 фоизли тўсиқдан ўтиб, парламентга киролган 5 сиёсий партия ва блок орасидаги овозлар тақсимоти қуйидагича:

Регионлар партияси - 34,37%
Юлия Тимошено Блоки - 30,71%
“Бизнинг Украина - Халқ мудофааси” блоки - 14,15%
Коммунистик партия - 5,39%
Литвин Блоки 3,96%

Буларнинг тўплами 88,58 % бўлади. Қолган 11,41% овознинг сал кам 3 фоизи ҳаммага қарши бўлганларга оид, яна қолганлари эса 3 фоизлик тўсиқдан ўтолмаган партияларга берилган. Бу овозлар парламентга киролган партия ва блокларга, уларнинг ўзлари олган овозларга пропорционал равишда тарқатилади. Бу ишни ҳам Марказий Сайлов Комиссияси бажаради ва ундан кейин сайловларнинг ниҳоий натижасини эълон қилади.

Ҳозирданоқ янги парламента кирган партия ва блоклар қанча жой олишларини тахмин қилиш қийин эмас. Кўринишидан, Юлия Тимошенко Блоки ва “Бизнинг Украина - Халқ мудофааси” блоки, яъни зарғалдоқчилар, биргаликда 450 кишилик парламентнинг ярмисидан 2-3 дона кўп жой оладилар. Бу уларга ҳукумат тузиш имконини беради. Аммо, бундай кўпчилик жуда мўрт бўлиши мумкин. Уларга Литвин Блокининг қўшилиши кутилмоқда. У ҳолда янги тузиладиган ҳукумат парламентда мустаҳкам фундаментга эга бўларди.

Лекин, ҳозирча мамлакат президенти Виктор Юшченко ҳеч кимга ҳукумат тузиш ваколатини бемади ва парламентга кирган ҳамма кучларни мамлакатга барқарорлик берадиган кенг коалиция қуришга чақирди.

Мустақил экспертлар икки вариант амалга ошиши мумкинлигини гапирмоқдалар.

Биринчиси. Юшченконинг кенг коалиция ҳақидаги баёнотлари популистикдир. У ўзини ҳаммага баробар қарайдиган президент қилиб кўрсатиш учун шундай қилмоқда. Амалда у зарғалдоқчиларни қўллаб қувватлайди ва Юлия Тимошенко янги Бош вазир бўлади.

Иккинчиси. “Бизнинг Украина - Халқ мудофааси” блокининг фаълан раҳбари Юшченконинг ўзидир. Бу блок кўп овоз ололмагани учун, бошқаларнинг ўйинчоғига айланиб қолиши мумкин.
Бундан қутилиш мақсадида, Юшченко асосий кучларнинг лидерлари Тимошнко ва Янукевични бир ҳукумат ичида тўқнаштириб қўйиб, ўз блокига ҳал қилувчи сифат яратиб бермоқчи.

Аммо, Юлия Тимошенко фақат биринчи вариант тарафдори эканлигини очиқча эълон қилди. Юшченко иккинчи вариант йўлида кетса, зарғалдоқчилар ичида бўлиниш бўладиганга ўхшайди. Шу сабабли, Юшченки бироз ўйин қилиб туриб, биринчи вариантга тўхташи кутилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону