11 May 2012
04:44 - Хабарми ёки масхарабозлик: АҚШда террорчиликда айбланаётган Жамшид Мухторов демократик имкониятдан фойдаланмоқда
Собиқ “Эзгулик”чи, бир неча йилдан бери АҚШда яшаб келаётган ва шу йилнинг 21 январида Чикаго аэропортида террорчилик ишига аралашганлик айби билан ҳибсга олинган Жамшид Мухторов қамоқхонада очилик эълон қилган ва у бу ҳолни ўзига нисбатан руҳий босимлар ўтказилаётгани билан изоҳлаган эмиш. Бу ҳақдаги маълумотни уинг дўсти, Канадада истиқомат қилаётган журналист Улуғбек Ҳайдаров оммавий ахборот воситаларига маълум қилибди. Демокртик АҚШ имкониятларидан фойдаланаётган Жамшиднинг бу акцияси унга қанчалик ёрдам беради, буниси номаълум дейди мухбиримиз, аммо масаланинг яна бир томонига очиқлик киритиш муҳимдир.

Хўш, Канадада ўтирган Улуғбек Ҳайдаров, аслида, жуда муҳим ҳам бўлмаган бу маълумотни қаердан олди? Унга ишониш мумкинми?

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Ҳайдаров 2003 йил август ойида Қўқонда ўтказилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг таъсис қурултойида Жиззах вилоятидан делегат сифатида иштирок этган ва партиянинг Марказий Кенгаши аъзолигига сайланган. Бу ҳақдаги хабар сайтимизда берилган, “Ҳаракат” журналининг қоғоздаги версиясида ҳам эълон қилинган. Аммо, у Канадага қочиб олгандан бери, партиядан чиққанини эълон қилмаган бўлса ҳам, ўзини ҳеч қандай партия аъзоси бўлмаган мустақил журналист деб таништиради. Шундай ножиддийликлар, аслида, масхарабозлик қилаётган одамнинг биронта хабарига ишониш мумкинми? Йўқ, албатта.

Бундай хабарларнинг ўзбек истеъмолчилари шундай нарсаларга эътибор беришга ўрганиб, бундай масхарабозларга ўз ўрнини кўрсатиб қўйишга ўрганмагунча аҳволимиз ўзгармайди. Бир гуруҳ қирғиз фашистлари бизни қирғин қилади, бизни миллат деб ҳам ҳисобламай қўйган дунё ҳеч нарсани кўрмагандай юраверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону