11 May 2012
04:32 - Адлия вазирлиги тилимиз софлиги ҳақида қайғурмоқдами?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базасида пайдо бўлган буйруғига кўра, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари адабий тил нормаларига мос бўлиши лозим. Бундан буён меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда оғзаки нутқ шакллари, давлат тилида муқобил сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўла туриб, хориж тиллари терминлари, эскирган ва кўп маъноли сўзлар ҳамда иборалар, образли ўхшатмалар, эпитетлар, метафораларни ишлатишга йўл қўйилмайди.

Меъёрий ҳужжатлар умум қабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқ расмий тил услуби ва юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда қурилиши лозим. Бу буйруқ “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун талаблари асиосида ишлаб чиқилгани ҳам айтилмоқда, дейди мухбиримиз. Аммо, яқин орада бундай буйруқдан фойда бўлишига ишониш қийин. Авваламбор, ўзбек тилини амалда давлат тилига айлантириш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону