11 May 2012
00:26 - Алмазбек Атамбаев ва Нурсултон Назарбой қўшма баёнот эълон қилишди, ўзбеклар қирғинини эслашмади
Қозоғистон Президентининг таклифи биноан расмий ташриф билан бугун Остонага келган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ерлик ҳамкасби билан Қўшма баёнот эълон қилди. Умумий гаплардан иборат бўлган бу ҳужжатда баъзи қизиқ нарсалар ҳам йўқ эмас.

Масалан, Алмазбек Атамбаев Нурсултон Назарбойнинг Марказий Осиё Бирлиги яратиш таклифининг келажаги яхши эканлиги айтибди. Ваҳоланки, бу таклиф биринчи марта Нурсултон Назарбой тарафидан эмас, “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йил 8 май куни Тошкентда ўтказилган қурултойи тарафидан ўртага отилган.

Останада эълон қилинган Қўшма баёнотда 2012 йил июнь ойида қирғиз фашистлари томонидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши, Халқаро Мустақил Комиссия тарафидан тайёрланган ҳисоботда ҳам бу факт эътироф этилиши умуман эсга олинмаган. Ахир ўша қонли воқеалар тўла ўрганилиб, қирғиз фашистлари жазоланмагунча, Марказий Осиё Бирлиги ҳақида гапириш ножиддийликдир. Демак, бу икки лидер принципиал масалаларни муҳокама қилишдан қочишган. Балки, ўзаро уларни муҳокама қилишган, аммо, ўзбекларни одам ҳам ҳисобламаганлари учун, расмий даражада гапиришни лозим ҳам топишмаган.

Ўзбек миллати уларга ҳамма нарсани эслатиб қўйиши, ўзининг миллат эканлигини намойиш қилиши керак. Табиий, бунинг учун авваломбор миллат хоинларидан иборат мавжуд ҳокимиятдан қутилиш шарт.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону