11 May 2012
01:46 -
Русларнинг Индонезияда ғойиб бўлган янги авлод йўловчи учоғи тоғга урилиб парчаланган
Кеча Индонезиядаги таништирув учиши пайтида ғойиб бўлган русларнинг Sukhoi SuperJet-100 маркали йўловчи учоғи расмдаги тоғга урилиб, фалокатга учрагани, учоқдаги 50 га яқин одамдан биронтаси тирик қолмагани маълум бўлди.
Бу мамлакат пойтахти Жакартадан 80 км узоқликда 2 минг 100 метр баландликдаги тоғга урилишнинг сабаблари ҳали маълум эмас.
Руслар мутлақо эскиб қолган йўловчи учоқлар паркини алмаштириш учун янги авлод учоқ тайёрлаганларини гапирган эдилар. Натижа улар кутмагандек бўлди. Индонезия ҳам бу янги учоқларни сотиб олиш режеларини тўхтатиб қўйибди.
Учоқ билан бирга ҳалок бўлганлар ичида 8 нафар россиялик, 1 француз ва 38 индонезиялик бор экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения