09 May 2012
21:22 - Қирғизистонда ҳам ўз муҳожирлари билан ишлайдиган давлат идораси тузиш таклиф қилинмоқда, Ўзбекистон ҳали ҳам жим
Бу мамлакат парламентининг Мудофаа ва хавсизлик қўмитасининг раиси Токон Мамитов 24.kg агентлигига Ташқи ишлар вазирлиги таркибида чет элларда юрган қирғизистонлик муҳожирларнинг масалалари билан шуғулланадиган махсус департамент тузиш кераклигини айтибди. Токон Мамитов раҳбарлигидаги Комитет шу мавзу бўйича махсус йиғилиш ўтказишни режалаштирган экан, аммо Ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев келмагани сабабли, мажлис қолдирилибди.

Эслатиб ўтамиз, чет элларда яшайдиган ўзбек муҳожирларининг муаммолари билан Ўзбекистон ҳукумати шуғулланиши кераклиги “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йил 7 майда ўтказилган қурултойида гапирилган ва бу хусусда махсус резолюция қабул қилинган эди. Кейинчалик, “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат бу масалалар билан шуғулланувчи вазирлик тузиш ва вазир лавозимига Пўлат Охунни тайинлаш таклифини Президент Ислом Каримга жўнатган ҳам аввалги хабарларимздан маълум.

Аммо, на Ислом Каримнинг на бошқа раҳбарларнинг ўзбек муҳожирлари билан мутлақо иши йўқ. Ваҳоланки, Ўзбекистон иқтисоди айнан шу муҳожирларнинг Ўзбекистондаги оилаларига юбораётган молиявий ёрдамлари билан чўкмасдан турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону