09 May 2012
20:10 -
Москвада - Ғалаба байрами, мухолифат Ғалаба юришлари уюштирмоқда
Бугун эрталаб Москванинг Қизил Майдонида анъанавий Ғалаба паради бўлди. Параддан олдин янги эски Президент Владимир Путин нутқ сўзлади, кейин Мудофаа вазири Сердюков парадни қабул қилди. Сўнгра, йиллардан бери ҳар бир совет одамига ёд бўлиб кетган, одатда миллионлаб россияликларнинг диққат марказида ҳозир ҳам турадиган парад бўлди.
Аммо бу йил асосий қизиқ воқеалар Қизил Майдонда эмас, унинг ташқарисида бўлди. Кеча “Путинга қарши халқ сайиллари” ўтказилаётган пайтда полиция тарафидан ушлаб кетилган мухолифат лидерларидан бири Алексей Навальний ва ўта машҳур теле-кўрсатувчи Ксения Собчак ярим кечада қўйиб юборилгач, улар дарҳол, яъни эрта саҳарда Пушкин майдонияга тўпланаётган сафдошлари олдига келишди. Бу ерда коммунистлар, миллатчилар, сўлчилар ва “Адолатли сайловлар учун” коалициясининг демократ аъзолари тўпланишди. Полициянинг бутун қаршиликларига қарамасдан, 4-5 минг киши иштирок этгани айтилаётган “Ғалаба юриши” амалга оширилди.
Намойишчилар бир қисми, улар асосан коммунистлар ва бошқасўлчилардан иборат, Пушкин майдонидан КГБ биноси жойлашган Лубянкага юриш қилишди ва шу ерда митинг ўтказишди. Ҳамма акцияларда 10 мингдан ортиқ одам иштирок этган.
Кеча Владимир Путиннинг матбуот котиби жаноб Песков айтган “намойишчиларнинг жигарини асфальтга ишқалаш керак” деган ўта ифлос сўзлардан ҳам қўқмаган 10 мингдан ортиқ одамнинг Москва майдонларига чиқиши – мухолифатнинг ғалабасидир.