01 October 2007
03:00 -
23:00 - Каримовнинг чўнтак партияларидан бошқа садо чиқадими? 21:00 - Россия ва Путин яқин келажак йўлларини танлашди, диктатурани мустаҳкамлаш давом этади 17:00 - Украинада зарғалдоқчиларнинг зафари соат сайин ан

23:00 - Каримовнинг чўнтак партияларидан бошқа садо чиқадими?
28 сентябрда Ўзбекистондаги ҳукуматнинг чўнтак партияларидан бири - “Адолат” социал-демократик партияси шу йил 23 декабрда бўладиган президент сайловида ўз номзоди билан иштирок этиши ва бу номзод партия Сиёсий кенгашининг биринчи котиби Дилором Ташмуҳамедова бўлишини эълон қилганди. Хўш, бошқа чўнтак партиялари нима қилади, деган савол ҳозир ҳамманинг хаёлида.
Бугунгача бошқа партиялардан садо чиқмади. Балки, Ислом Карим ўзига рақиб ўлароқ биргина номзод кўрсатилишига рухсат бергандир. Ҳарҳолда, шундай бўлса керак. Акс ҳолда, қўғирчоқ номзодлар ичида сайловларда иккинчилик учун кураш бошланиб, мамлакатда демократия ниҳоллари ўсишга бошлаши мумкин. Ҳозирги ҳокимият бундай нарсаларга йўл берадиган даражада анойи эмас. Бизда битта президент, битта қўғирчоқ номзод бўлиши керак. Тамом, вассалом.
Айнан шу сабабдан, демократ мухолифат ўз номзоди билан сайловларда қатнашиш учун ҳаракат қилсагина сайловолди кампанияси давомида сиёсий муҳит бироз жонланиши мумкин.
21:00 - Россия ва Путин яқин келажак йўлларини танлашди, диктатурани мустаҳкамлаш давом этади
Келаси йил март ойида вакалоти битадиган Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакат конституциясини ўзи учун ўзгартириб, учинчи муддатга президент бўлмаслиги ҳақидаги баёнотлари Россияда ҳокимиятнинг конституцион йўллар билан даврий алмашиб боришига умид берар эди. Ҳозир бу умид пучга чиқди, дейиш мумкин. Путин президент лавозимини эгалламасдан ҳам мамлакатнинг ҳукмдори бўлиб қолиш йўлини танлайди, деган тахминлар тўғри чиқди.
Бугун “Бирлашган Россия” партиясининг қурултойига келган Владимир Путин бу партияга аъзо бўлиш ҳақидаги таклифларни рад этса ҳам, шу йил 2 декабрда бўладиган парламент сайловларига шу партия томонидан кўрсатиладиган номзодлар рўйхатининг биринчи қаторида туришга рози бўлди ва президентликдан кетгандан кейин Бош вазир бўлиб қолиш эҳтимоли борлигига имо қилди. Бунинг учун “Бирлашган Россия” парламент сайловларида муваффақият қозониши ва сайланадиган президент виждонли киши бўлиши керак, деди Россия президенти. У “виждонли президент” деганида, ўзига итоаткор чўнтак президентига имо қилганини ҳамма тушунди. Ҳокимиятнинг ҳамма тармоқларини қўлига олиб бўлган “Бирлашган Россия” партияси янги парламентда ҳам ҳукмрон бўлишига эса ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Шундай қилиб, Россия демократияни бўғиш ва диктатурани мустаҳкамлаш йўлидан кетиши узил-кесил ҳал бўлди. Украинадаги воқеалар фонида Россиянинг нодемократик йўлни давом эттириш қарори жуда машъум кўринмоқда.
Россия Болиқбўйи давлатлари, Украина, Гуржистон ва Озорбайжонда ўз позицияларини йўқотиб бўлганини ҳисобга олсак, энди у ҳеч бўлмаса Марказий Осиё мамлакатларини ўз орбитасида куч билан ушлаб туриш сиёсатини очиқдан-очиқ ишлатишга бошлаши ҳам табиий.
17:00 - Украинада зарғалдоқчиларнинг зафари соат сайин аниқлашмоқда
Бу мамлакатда кеча бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин эълон қилинган экзит-пол натижалари Юшченко-Тимошенко блокининг ғалабасини кўрсатган эди. Марказий Сайлов Комиссиясида кечаси билан маҳаллий сайлов комиссиялардан келган протоколлардаги маълумотларни умумлаштириш давом этди. Шу соатларгача протоколларнинг 2/3 қисми кўриб чиқилган. Унинг натижаларига кўра, Юлия Тимошенко Блоки 32.61%, Янукевичнинг Регионлар партияси 31.61% ва Юшченконинг “Бизнинг Украина” блоки 15.39% овоз олган.
Парламентга Компартия (5.1%) ва Литвин блоки (4.1%) ҳам кириши кутилмоқда. Ҳозирги парламент раиси Морознинг Социалистик партияси 2.99% овоз билан 3 фоизлик конституцион тўсиқдан ўтолмайдиганга ўхшамоқда.
Халқаро кузатувчилар, хусусан ЕХҲТнинг кузатувчилари, Украинадаги сайловлар жузий камчиликларга қарамасдан Европа стандартлари даражасида ўтганини айтмоқдалар.
16:00 - «Эзгулик» фаоллари Варшавага келишди
Бугун «Бирлик» Партияси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоллари Васила Иноят ва Абдураҳмон Ташанов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг йиллик саммити доирасида бўладиган тадбирларда иштирок этиш учун Варшавага келдилар. Польша пойтахтида ўтаётган йирик анжуманда ҳуқуқ фаоллари мамлакатдаги сиёсий ва инсон ҳуқуқларига доир вазият, шахснинг сиёсий ҳуқуқлари ҳамда олдиндаги Ўзбекистон Президентлигига сайлов кампаниясига оид масалаларни кўтармоқчи. Хусусан, «Бирлик» Партиясининг сайловда ташаббускор гуруҳлари орқали номзод кўрсатиш режалари, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишга доир мулоҳазаларни билдиришмоқчи. Халқаро ҳамжамият ва ташкилотлар эътиборини Ўзбекистондаги муҳим сиёсий кампанияга қаратишмоқчи. Мухбиримизнинг таъкидлашича, саммит давомида "Эзгулик" фаоллари ЕХҲТ, Хельсинки федерацияси, Хюман Райтс Вотч сингари қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
МСКнинг яна бир масхарабозлиги
Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси халқаро интерент тармоғида ўз веб сайтига эга. Мазкур веб саҳифанинг адреси - www.elections.uz. Ташкилотнинг бу сайти деярли янгиланмайди, тўғрироғи, МСКнинг ўзи фаолият кўрсатмаганидан кейин уч-тўртта қонунлардан бошқа саҳифага қўядиган нарсанинг ўзи йўқ. Бироқ мамлакатда сайлов кампннияси бошланиб, МСКнинг кундалик иш фаолиятини ёритиб боришга эҳтиёж туғилмоқда. Аммо, мазкур сайтда бир-икки хабарлар ва маълумотдан бошқа ҳеч янги нарса пайдо бўлмади, дейди мухбиримиз.
Аммо, буни қарангки, веб сайт мамлакат ичидагина очилади, яъни Ўзбекистондан ташқарида бўлган шахслар МСКнинг интернет маълумотларидан ҳам фойдалана олмайди. Хорижий давлатларда яшовчи бир қанча юртдошларимизнинг мурожаатидан кейин бу ҳодиса билан қизиққан мухбирларимиз МСКнинг техник бўлимига сим қоқди. У ердагилар бунақа бўлиши мумкин эмаслигини айтиб, гапни қисқа қилди. Бу нарса сайлов ҳақида ёлгон маълумот тарқатишдан уялишми ёки оддийгина лўттибозлик, ўзингиз билиб олаверинг.
Сохтакорлик, масхарабозлик қилишда www.elections.uz сайти Исёнкор, Ватандош, Узбекистанэрк каби ўзини демократик мухолифатга алоқаси бор деб кўрсатишга уринаётган сайтлар билан бир даражада эканлигини эътироф этишдан бошқа илож йўқ. Эслатиб ўтамиз, бу бечора сайтларнинг бирортасида “Бирлик” Партиясининг сайловларга қандай тайёрлик кўраётгани ҳақида кичикина бир хабар ҳам берилгани йўқ. Аммо, улар партияларнинг рейтингларини ўлчаш учун ўзлари ўтказган сўровномалардаги рақамларни сохталаштиришда, ёлғон хабарлар тарқатишда устаси фаранг эканликларини намойиш қилиб келмоқдалар.
4:00 - Украинада зарғалдоқчиларнинг ғалабаси
Кеча бу мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловларининг расмий ва норасмий натижалари эълон қилина бошлади. Тошкент вақти билан соат 24 да сайловлар тамом бўлар бўлмас, сайловдан чиқиб келаётган одамларнинг жавобларига кўра тузилган экзит-полларнинг натижалари пайдо бўлди.
Турли экзит-поллардаги рақамлар бир биридан бир неча фоизга фарқ қилишига қарамасдан шуни айтиш мумкинки, Тимошенко ва Юшченко блоклари тўплам 45 фоиздан кўп овоз олганлар. Янукевичнинг партияси 35 фоиз атрофида қолмоқда. Олий Радага яна икки партия – Компартия (5 фоиз атрофида) ва Литвин блоки (4 фоиздан озроқ) киради. Овозларнинг сал кам 7 фоизи турли майда партияларга берилган. Тахминан 3 фоиз одам эса ҳаммага қарши овоз берган.
Марказий Сайлов Комиссисининг санаб улугурилган оз миқдордаги бюллетенларга асосланиб берган расмий маълумотларига кўра, Тимошенко-Юшченко блоки 55 фоизгача овоз олиши мумкин. Янукевичнинг партияси ҳозирча 26 фоиз овоз олмоқда.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат президент Юшченконинг позицион ўйинларда уста эканлигига ишонишини кўп марта гапирганди. У яна бир марта мутлақо тўғри бўлиб чиқди.