09 May 2012
00:28 - Ўзбекистонда мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириш кўпаяди
Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2012 йилда мамлакатда 1 365 000 тонна полиз маҳсуотлари, 2 000 000 картошка, 2 025 000 тонна мева ва 1 152 000 тонна узум етиштириш режалаштирилаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, келаси йилнинг 1 апрелига қадар (ҳазил бўлмаса керак – Ҳаракат) Ўзбекистонда 110,5 минг гектар ерга сабзавот, 3,6 минг гектарга полиз экинлари, 45,3 минг гектар ерга картошка уруғлари ерга қадалган.

Албатта, бу залворли рақамлар мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари нархининг арзонлиги, ҳатто истеъмолдан ортиқча эканини ҳам таъминлайди. Боз устига кишиларнинг хусусий томорқаларига экилган бу турдаги маҳсулотлар, уларнинг ташқи бозорга чиқиш йўли берклигини ҳисоба олсак, маҳсулотларнинг қанчалик беқадр бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.

Масалан, айни кунларда лавлагининг нархи 300 сўм (11 цент), карамнинг килоси 250 сўм (9 цент) ва бақлажон 350 сўм (12 цент)ни ташкил қилмоқда. Аксинча, бир кило сара қўй гўшти баҳоси 10 АҚШ долларига тенг.

Демак, ҳукуматимиз сабзавотнинг эамс, чорванинг қайғусини қилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону