21 September 2007
03:00 -
22:30 - Ҳукумат паспорт масаласида Пўлат Охунга ичкарида, Абдураҳим Пўлатга ташқарида мужмаллик қилмоқда 2:00 - Яна бир инвесторнинг ковуши тўғирлаб қўйилди - Сайловолди популистик фармонлар чиқишга бо
22:30 - Ҳукумат паспорт масаласида Пўлат Охунга ичкарида, Абдураҳим Пўлатга ташқарида мужмаллик қилмоқда

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекиистоннинг расмий органлари 8 ойдан бери “Бирлик” Партияси раисининнг ўринбосари Пўлат Охуннинг муддати ўтган паспортини алмаштириш масаласини ҳал қилмасдан, турли луттибозликлар қилмоқдалар. Паспорт масаласига маъсул бўлган ИИВ ходимлари ҳамма нарса МХХнинг қўлида эканлигини очиқча айтишгача боришди. МХХ эса, бу ишга алоқаси йўқлигини, бу хусусда ИИВга махсус хат жўнатилганини айтмоқда.

АҚШда мажбуран яшаётган партия раиси Абдураҳим Пўлат бу йил бўладиган президент сайловида қатнашиш учун Ўзбекистонга қайтиш ниятини билдириб ва ўзига янги паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат берилишини сўраб, шу йил 1 сентябрда махсус почта орқали Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига мактуб юборганди.

Шунча вақт ўтишига қарамасдан, элчихонадан ҳеч қандай жавоб бўлмади. Маълум бўлишича, FedEx почтаси орқали юборилган мактуб 4 сентябрь куни соат 11:55 да элчихонанинг Қирғизбоев исмли ходимига топширилган ва у киши хатни қабул қилгани ҳақидаги ҳужжатни имзолаган.

Бугун Абдураҳим Пўлат факс орқали ўз мактубини иккинчи марта элчихонанинг Консуллик бўлимига юборди.

2:00 - Яна бир инвесторнинг ковуши тўғирлаб қўйилди

Кеча Тошкент шаҳар хўжалик суди судья Умаров раислигида “Ўзқишлоқсавдо” маъсулияти чекланган жамиятининг “УзРоссел Траде” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасига нисбатан даъвосини кўриб чиқди. Даъво предметига кўра, мамлакат президенти фармони билан “Ўзбекбирлашув” акциядорлик жамияти негизида қўшма корхона ва “Ўзқишлоқсавдо” МЧЖ ташкил этилган. Россиялик инвесторларнинг 6 миллион АҚШ долларига тенг сармоясини ўзлаштирган “Ўзқишлоқсавдо” энди инвесторларнинг ўзидан қутулиш чораларини излаётган, яъни уларнинг маблағини тортиб олишга бел боғлаган эди. Суднинг бугунги қарори билан шундай бўлди ҳам. Яъни, россиялик инвесторлар коррупция ботқоғига ботган ташкилотнинг қарзларини тўлади, аммо ишлашга келганида суд уларнинг таъсис ҳужжатларини асоссиз равишда бекор қилди.

Сайловолди популистик фармонлар чиқишга бошлади

Куни кеча пенсионерларнинг пенсиялари миқдорини ошириш ҳақидаги Фармонга имзо чеккан Ислом Каримнинг кеча яна бир популистик қарори матбуот юзини кўрди. Соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан янгилаш, соҳага илғор технологияларни жалб этиш ва соҳа ходимлари малакасини оширишга қаратилган узундан узоқ қарор популизмдан бошқа нарса эмас, дейди мухбиримиз. Боиси, барча жамиятларда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар мамлакатдаги вазият билан бақамти ривожланади. Шу сабабдан ҳам соғлиқни сақлаш соҳасидаги фармонбозлигу ҳар қанча давлат дастурлари кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону