20 September 2007
03:00 -
23:30 - Ислом Каримнинг тарғибот қуроли ишга тушди - “Ҳуррият” газетасига Бош муҳаррир тайинланди 23:00 - Ўзбеклар тўйда ҳам азада ҳам миллат тақдирини ўйлаш тарафдори

23:30 - Ислом Каримнинг тарғибот қуроли ишга тушди
Бугун, 20 сентябрда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида катта мажлис бўлиб ўтди. Кун тартибидаги мамлакатни модернизациялаш ва янгилашдаги устивор масалалар мавзуида режимнинг бош маддоҳи Абдулла Орипов нутқ сўзлаб, Ислом Карим раҳнамолигидаги фаровонлик, адабиёт аҳлига эътиборга тўхталди. Абдулла Қаҳҳор таваллуди, Зулфия хотирасини абадийлаштириш мисолида юртбошининг улкан ташаббусларини ҳаяжон билан сўзлаган Сирожиддин Саййид ва Жуманиёз Жабборовлар йиғилганларнинг эътиборини жамиятдаги янгиланишларга қаратди. Тадбир мазмунидан Ислом Каримнинг сайловолди ташвиқоти старт олди, дейди мухбиримиз.
“Ҳуррият” газетасига Бош муҳаррир тайинланди
Мамлакатдаги илк мустақил газета бўлган “Ҳуррият” газеатсига бугун муҳаррир тайинланди. Беш йилдан буён Бош муҳаррир вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Исмат Худоёр сайловлар арафасида Фидокорлар партияси нашри бўлган “Фидокор” газетаси муҳарририга ўринбосар этиб тайинланди. Энди Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси нашри бўлган “Ҳуррият”ни маддоҳлиги билан танилган Абдурасул Жумақул бошқаради. У айни кунгача “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири ўринбосари эди.
23:00 - Ўзбеклар тўйда ҳам азада ҳам миллат тақдирини ўйлаш тарафдори
Марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг ҳаётий ва айниқса сиёсий масалаларда заиф бир инсон бўлганини урғулаган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат: “Миллат шундай аҳволдаки, биз тўйда ҳам азада ҳам унинг тақдирини ўйлашимиз керак” деганди. Бу масалада баъзибир содда ўзбек журналистлари норозилик билдиришгач, “Бирлик” лидери оддий ўзбекларнинг фикрини ўрганиш мақсадида қуйидаги таклиф билан чиқди.
- “Миллат келажагини ўйлаб, ҳаммани, жумладан ўтган инсонларнинг ҳам ҳаётий/сиёсий заифликларини муҳокама қилишимиз, уларга баҳо беришимиз керак” деган фикримни қўллаб қувватлайдиган одамлар, - деганди Абдураҳим Пўлат, - “Узбекистонэрк” сайтидаги (wwwuzbekistanerk.org) сўровномада иштирок этиб, у ердаги “Программу какой партии Вы поддерживаете?” саволининг жавоблари ичидан “Адолат”га овоз беришсин. У сайтдаги мазкур жавобга ойлар бўйи ҳеч ким овоз бермасдан келмоқда, берилган умумий овоз сони - 7. Фикрлари менга қарши бўлганлар “Эрк” учун овоз бериша қолсин. У бечораларга ҳам сўнгги даврда овоз берадиган одам йўқ.
Шундан кейин ўтган бир кеча-кундуз ичида ўша сўровномада “Адолат” учун овоз берганларнинг сони 7 дан 212 га кўтарилди. “Эрк” учун овоз берганларнинг сони 179 эди, 181 бўлди. Демак, шу вақт ичида 205 киши Абдураҳим Пўлатнинг фикрини қўллаб-қувватлаган бўлса, фақатгина 2 киши унга қарши чиқди.
Бу бир хусусий сўровнома натижалари ҳам бугунги ўзбекларнинг дyнё қарашини ўзида акс эттирмоқда. Яъни, мутлақо кўпчилик, бугунги аҳволимизга сабабчи бўлган кишиларнинг қилган ишларини, улар тирик ёки дунёдан ўтган бўлишларига қарамасдан муҳокама қилиш, улардан сабоқ чиқариш ва эски хатоларни такрорламайдиган йўлар ахтариш тарафдори.
Ҳар қандай ақли расо сиёсатчи, сиёсатшунос ва журналист бу ҳақиқат билан ҳисоблашишга мажбурдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения