26 April 2012
15:45 - Ўзбек сенаторлари Вашингтонда учрашувла
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Содиқ Сафоев ҳамда Светлана Ортиқова бошлиқ бир гуруҳ аъзолари бугун, 26 апрель куни Вашингтонда Очиқ Дунё (Open World Leadership Center) маркази фаоллари билан учрашади. Маълумотларга кўра, делегация марказ элчиси Жон О Кифф билан парламентаризм масалаларида суҳбатлашади.

АҚШ Консуллиги томонидан 13 йил муқаддам тузилган марказ асосан поссовет мамлакатларининг турли қатламларини Америка дунёси билан таништиради, махсус дастурлар бошқарув тизимида ишлаётган етакчи ходимлар, нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари учун семинарлар ташкил этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону