25 April 2012
23:16 - Бухоро Арки қулаб тушди, нега Ая-София қуламайди?
Бухоро шаҳри марказидаги қадимий Арк деворининг бир қисми қулади. Қизиғи, ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган бу девор бир йил аввал таъмирланган экан.

Бундан минг йил олдин қурилган бу Аркнинг қулаши жараёнида инсоний талофат кўрилмаган, яқин орада турист ва саёҳатчилар бўлмаган. Бухоро Арки қулаши муносабати билан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги раҳбарлари Бухорога келиб, Арк қулаши сабабларини ўрганишди, аммо уларнинг хулосаси ҳали маълум эмас.

Арк девори аввал бир неча марта қулаган. Бунинг сабаби Аркнинг нотўғри реставрация қилингани дейдиганлар ҳам бор. Асли сабаб, дейди мухбиримиз, деворнинг ўша замон учун ҳам илғор бўлмаган материаллар ва технологиялар бўйича қурилгани. Ундан ярим минг йил аввал тошдан қурилган Истанбулдаги Ая-София ибодотхонаси қуламаётгани ҳам бу фикрнинг исботларидан биридир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону