25 April 2012
22:47 - Нурота тумани ҳокими лавозимидан четлатилган
Навоий вилоятидаги мухбиримиз маҳаллий «Занмя» газетасига таяниб, халқ депутатлари Нурота тумани кенгашининг навбатдан ташқари кенгашида ташкилий масала кўрилгани ҳақида хабар қилди. Туман ҳокими Бахтиёр Бобоназаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинибди. Унинг ўрнига вилоятдаги машҳур «Бахт-текстил" қўшма корхонасига раҳбарлик қилиб келаётган тадбиркор Қобилжон Турсунов тайинланган.

Сессияда Навоий вилояти ҳокими Эркин Турдимов қатнашди ва 2011-2013 йилларда Нурота туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастуридаги чора-тадбирларни бажариш ҳақида гапирди, дейилади хабарда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону