25 April 2012
22:02 - АҚШ Давлат Департаменти “Эзгулик”чи Дилмурод Саййидни озод қилишга чақирди
3 май - Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан АҚШ Давлат департаменти тазйиқ остидаги журналистлар аҳволига эътибор қаратишга қарор қилган ва ҳукуматларни уларни тутқинликдан озод қилишга тчақирган. Давлат Департаменти назарига тушган журналистлар орасида “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид ҳам бор.

"Саййид коррупциянинг танқидчиси сифатида танилган. У маҳаллий расмийлар томонидан фермерларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида ахборот тарқатган. У қатор мустақил ва мухолифат веб-сайтлари, жумладан "Озодлик овози" веб-саҳифаси учун мақолалар ёзган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган икки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларидан бири "Эзгулик" жамиятининг аъзоси бўлган. Биз Ўзбекистон ҳукуматини Дилмурод Саййидни озод қилишга, у ҳибсда сақлаб турилган пайтида зудлик билан тегишли тиббий муолажа билан таъминлашга ҳамда Ўзбекистондаги мустақил журналистлар бирор бир қўрқув ёки таъқибсиз фаолият юритишлари учун сиёсий фазони яратиш чораларини кўришга чақирамиз" дейилади Давлат Департаменти баёнотида.

Эртага, 26 апрелда 50 ёшга тўладиган журналист Дилмурод Саййидни кўриш учун унинг укаси Обид Саидов бугун Навоий вилоятидаги колонияга кетди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону