24 April 2012
05:46 - Тожикистонда ўзбекча газета қайтaдан чиқишга бошлайди
“Озодлик” радиоси тожикча хизматининг русча сайтидаги (шунақаси ҳам бор – “Ҳаракат”) хабарда айтилишича, Тожикистонда ўтган асрнинг 90-чи йилларидан 1997 йилгача нашр этилган ўзбек тилидаги “Ҳақ сўз” газетаси қайтадан чиқишга бошлайди. Унинг таъсисчиси Тожикистон Ўзбеклар Жамиятидир.

Бу газетанинг ходимларидан бири Отабек Ғоибов газета ҳафтада бир 1500 нусҳада чиқишга бошлашини билдирар экан, ўқувчилар сони ортиши билан тираж ҳам ортишини урғулаган.

Бундай муҳим воқеага ҳеч қандай қўшимча маълумот ва изоҳ берилмайди. Нима сабабдан газета ёпилган эди, нимага қайтдан чиқишга бошлади, Тожикистонда бундан бошқа ўзбекча нашрлар борми ўзи, бу масалада Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ўта ёмонлашиб бораётгани қандайдир роль ўйнадими, газетани қайта чиқариш ташаббусига тожик ҳукуматининг қандайдир алоқаси борми каби саволларга жавоб йўқ. Лекин, нима бўлса ҳам, ўзбекча газетанинг қайта чиқиши – ижобий воқеадир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону